1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Масжиддан чиқаётганингизда...

15:45 / 28.09.2019 2457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва асаларилар амирларининг олдида жамланишгандек, улар ҳам жамланишади. Шунинг учун масжид эшиги олдида турсангиз:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ إِبْلِيسَ وَجُنُودِهِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблийса ва жунудиҳ» (Аллоҳим, мен иблисдан ва унинг аскарларидан Сендан паноҳ тилайман), деб айтинглар. Шунда шайтон зарар бермайди», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Албатта таом еб шукр қилувчига сабрли рўзадорнинг ажри каби ажр бўлади,.Имом Байҳақийнинг .Сунанул кубро,даги ривояти.

2278 09:00 / 07.04.2022
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан давоми...

3866 09:00 / 10.05.2022
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рўза шаҳватлардан тўсувчидир, агар бирортангиз рўза тутадиган бўлса, давоми...

2617 18:30 / 12.04.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ойни кўриб, рўза тутинглар. Ойни кўриб, рўзани очинглар. Агар ой давоми...

1884 10:09 / 01.04.2022