1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Парҳезкорлик

07:10 / 27.09.2019 2279 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Ғунядан ривоят қилинади: «Бир шайх менга бувисининг қуйидаги сўзларини ҳикоя қилиб берди: «Хизматкоримиз олов ёқиб олиш учун Толҳа ибн Мусаррифнинг уйига кирди. Толҳа намоз ўқиётган эди. У жуда фақир ҳаёт кечирар, ҳатто гўшт қовурадиган идиши ҳам йўқ эди. Толҳанинг аёли олов ёқиб олиш учун кирган хизматкордан: «Эй фалончи, шу ерда бирпас кутиб турсангиз, Абу Муҳаммадга идишингизда қуритилган гўшт қовуриб берсам, ифторлик қилиб олса», деб илтимос қилди. Хизматкор рози бўлиб, Толҳанинг хотини гўштни қовуриб олгунича кутиб ўтирди. Толҳа намозни тугатгач, хотинига қараб: «Нима қилиб қўйдинг? Токи бу хизматкорнинг хўжайини олдига бориб, уни ушлаб қолганинг ва идишида гўшт қовуриб олганинг учун розилик сўрамагунингча, овқат емайман», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.Муҳаббатларини изҳор қилиш учун давоми...

3103 09:30 / 16.06.2019
21. Қиёмуллайл ва таҳажжуд фазилати.Қиёмуллайл ndash кечани ибодат билан бедор ўтказишнинг фазилати жуда ҳам кўп. Аммо Рамазон кечаларида ибодат қилишнинг алоҳида давоми...

1280 17:50 / 01.05.2020
Ҳозир ёз фасли. Ҳамма ўзини ҳавоси салқин бўлган дам олиш масканларига урган. Шундай жойларга борганлар у ердаги манзарани яхши билишади. Дам олишга оилавий ёки давоми...

4479 17:00 / 26.07.2019
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

1682 16:00 / 07.12.2022