1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Умму Салама розияллоҳу анҳонинг вафотлари

15:05 / 25.09.2019 3244 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умму Салама онамиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин доимо ибодат билан машғул бўлдилар. Фақат ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг даврларидагина у кишини ёқлаб, бир марта олдиларига келдилар. Умму Салама онамиз Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг олдига ўғиллари Умарни олиб келиб:

«Эй мўминларнинг амири, агар Аллоҳ азза ва жаллага осий бўлишдан қўрқмаганимда ва сизнинг қабул қилмаслигингизни билмаганимда, албатта, сиз билан бирга чиққан бўлар эдим. Аллоҳга қасамки, ўғлим Умар мен учун ўзимдан ҳам азиз. У сиз билан чиқиб, урушларингизда қатнашади», дедилар.

Умму Салама онамиз ҳижрий эллик тўққизинчи санада, саксон тўрт ёшларида вафот этдилар. У киши мўминларнинг оналари ичидаги энг сўнгги вафот этган зотдирлар.

У кишининг жанозаларини васиятларига биноан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқидилар. Қабрга эса ўғиллари Салама ва Умар розияллоҳу анҳумо ҳамда яна баъзи маҳрамлар қўйдилар.

Аллоҳ таоло Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!

 «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўртангиздаги муҳаббат ҳасталикка учраб, ўлим томон юз тутаётганини сезган заҳотинг уни ҳимоя қилишга, соғомон сақлаб қолишга ҳаракат қил.1. Эзгу дуо ёки мақтов давоми...

9285 14:40 / 09.04.2019
Қалбига муҳаббат шамоли кирмаган аёл омоч билан ҳайдалмаган, дарахтлару фойдали ўсимликлар ўсмайдиган, бунинг ўрнига ҳашарот ва қуртқумурсқалар ўрмалаб юрган давоми...

2532 09:00 / 26.05.2021
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу келиб, кетганларидан кейин Маймуна бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо сабр қила олмасдан, туяга миниб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2100 11:06 / 06.02.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фидокор саҳобияни ўзига яраша тақдирлашга қарор қилдилар. Унга уйланмоқчи ва унинг бошига тушган қийинчиликларни давоми...

3003 16:00 / 07.08.2019