1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ким азонни эшитганда

05:09 / 05.10.2019 2700 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ  قَالَ: «مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ: اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азонни эшитгандан кейин: «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит тааммати, вас-солатил қоимати, ати Муҳаммаданил василата вал фадилата, вабъасҳу мақомам маҳмудан аллазий ваъадтаҳ»* деса, қиёмат куни унга шафоатим вожиб бўлур», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* «Аллоҳим, эй ушбу тугал азоннинг ва тўкис намознинг Робби! Муҳаммадга васила ва фазилат бергин ҳамда уни Ўзинг ваъда қилган «Мақоми маҳмуд»да тирилтиргин». Васила – жаннатдаги ягона мақом бўлиб, унга инсониятдан фақат бир киши эришади. Ўша мақомни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун сўраш умматларнинг бурчидир. Зеро, васила башарият саййидига берилмаса, кимга ҳам берилар эди?! Фазилат – бошқалардан афзал бўлиш. Баъзилар уни ҳам жаннатдаги бир мақом дейишган.

Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп давоми...

1381 08:35 / 18.09.2019
. . , . , .., .. . 6431. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Бу онамиз Набий соллаллоҳу давоми...

1691 08:32 / 26.12.2018
Абу Яҳё Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳудан анҳу ривоят қилинадиАнсорийлардан бўлган бир киши .Эй Аллоҳнинг расули, фалон кишини бошлиқ қилганингиз каби мени ҳам давоми...

2786 12:30 / 11.12.2017
. , . ,. .6708. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мендан кейин худбин ва инкор давоми...

3290 09:50 / 23.01.2019