1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳим Ўзинг поксан

09:10 / 19.09.2019 1622 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Одамга исмларнинг барчасини ўргатганидан кейин уларни фаришталарга рўбарў қилди ва «Агар «Ер юзида фасод қилувчи ва қон тўкувчи кимсани яратасанми?» деган даъволаринг рост бўлса, менга ушбу нарсаларнинг исмларини айтиб беринглар», деди. Фаришталар у нарсаларга исм қўйишдан ожиз қолдилар ва ўз ожизликларини тан олиб:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ

«Улар: «Ўзинг поксан! Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан», дедилар» (Бақара сураси, 32-оят).

Фаришталар бу ерда юксак одоб намунасиини кўрсатдилар. Билмаган нарсаларини «Билмаймиз», деб айтдилар. Билмаган нарсасини тан олиб, вақтида «Билмайман», дейиш ҳам катта одоб, ҳам катта илм ҳисобланади.

Шунда Аллоҳ таоло Ўзининг ер юзидаги халифаси – Одамнинг фазлини изҳор қилиш учун:

ﮎ ﮏ ﮐ ﮑﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

«Эй Одам, уларга буларнинг исмларини айтиб бер», деди. Уларга ўшаларнинг исмларини айтиб берган чоғида: «Сизларга: «Осмонлару ернинг ғайбини биламан ва сизлар ошкор қиладиган нарсаларни ҳам, беркитган нарсаларни ҳам биламан», демабмидим?!» деди» (Бақара сураси, 33-оят).

Шу билан Одамнинг фаришталардан устунлик тарафи намоён бўлди. У ҳам бўлса илм-маърифат эди. Инсон ер юзида фасод қилиши, қон тўкиши ҳам мумкин, илоҳий неъмат бўлмиш илмни ўз ўрнида ишлатиб, фаришталардан устун бўлиши ҳам мумкин.

Аллоҳ таоло Ислом динини инсон зотига фариштадан устун бўлиш йўлини ўргатиш учун юборгандир. Одам боласи бу диннинг таълимотларига амал қилиб яшаса, икки дунёнинг бахти-саодатига ва фариштадан юқори мартабага эришади.

«Кексаларни эъзозлаш» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муовия ибн Қурра айтади .Ҳасаннинг ҳузурида эдик. Қайси амал энг афзал экани ҳақида гаплашдик. Ҳамма тунда қоим бўлиш деб иттифоқ қилди. Мен эса .Ҳаромларни тарк давоми...

1942 08:00 / 05.02.2021
Саҳобия аёллардан Фотима хонимнинг насаблари бинти Асад ибн Ҳошим ибн Абду Маноф ибн Қусой. Яъни, отасининг исми Асад, унинг отаси эса Ҳошим, унинг Отаси Абдуманоф, давоми...

5984 14:00 / 13.03.2019
Гуноҳи кабира катта гуноҳ деган маънони англатади. Гуноҳи кабира ndash уни қилган одамга Қуръон ёки ҳадисда дўзахга кириш тайин қилинган гуноҳлар, шариатда ҳаддни давоми...

2415 19:40 / 02.06.2019
Абдуссамад ибн Муаққал айтади .Ваҳбдан сўрашди .Эй Абу Абдуллоҳ, икки киши намоз ўқийди бирининг қиёми тик туриши ва сукути узоқ бўлса, иккинчисининг саждаси узоқ давоми...

1532 07:10 / 28.08.2019
Аудиолар

121492 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42985 14:35 / 11.08.2021