1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума намозида зам сура ўқиш

05:00 / 03.11.2023 5641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يَقْرَأُ فِي صَلَاةِ الْجُمُعَةِ سُورَةَ الْجُمُعَةِ وَالْمُنَافِقِينَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозида Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқир эдилар».

عَنِ النُّعْمَانِ بْنِ بَشِيرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَقْرَأُ فِي الْعِيدَيْنِ وَفِي الْجُمُعَةِ بِــ ﮋ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢﮊ وَﮋﭤ ﭥ ﭦ ﭧﮊ قَالَ: وَإِذَا اجْتَمَعَ الْعِيدُ وَالْجُمُعَةُ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ يَقْرَأُ بِهِمَا أَيْضًا فِي الصَّلَاتَيْن. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.

Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ҳайит намозида ва жумада «Саббиҳисма Роббикал Аъло» ва «Ҳал атака ҳадисул ғошия»ни ўқир эдилар. Ҳайит ва жума бир кунда жамланиб қолса, иккала намозда ҳам ўша иккови(сура)ни ўқир эдилар».

Икковини бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқирдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқир эдилар».

Байҳақий ривоят қилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизлардан бирортангиз масжидда туриб мудраса, ўша давоми...

2608 05:00 / 25.12.2023
. ,. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жума кунидаги ғусл соч тукларининг тагидаги гуноҳларни ҳам давоми...

2187 17:39 / 09.03.2023
t . . Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Оталарининг кўзи ожиз бўлиб қолгач, у киши етаклаб юрар давоми...

5347 05:00 / 06.10.2023
. ,. . Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва давоми...

1225 09:09 / 21.07.2023