1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги нашрига буюртма олиш давом этмоқда

10:05 / 07.09.2019 3074 pdf Ўқиш режими + -

Бугун эрта тонгда «Hilol» нашриёт-матбаасининг барча дўконларида китобга муҳаббатли китобхон юртдошларимиз ташриф буюришмоқда. Нега дейсизми? Чунки «Hilol» нашриёт-матбаасининг асосчиси фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ қаламига мансуб «Тафсири Ҳилол» китобининг навбатдаги нашрига буюртма олиш учун. Гарчи «Hilol» нашриёт-матбаасининг иш вақти соат 09.00 бошлансада буюртма олиш учун муслим ва муслималар ўз навбатларини олдиндан банд этиш мақсадида эрта тонгда ташриф буюришди. Хусусан, «Hilol» нашриёт-матбааси бош дўконига буюртма олиш учун навбат кутиб турган китобхонларимизнинг юзидаги хурсандчиликни кўриб, ушбу китобга бўлган муҳаббатнинг яққол намунасига гувоҳ бўлади киши.

Бу китобни олишимдан мақсад, бундан 2-3 йил аввал нашр этилган «Тафсири Ҳилол» китобини онам олиб ўқиб чиққан эдилар, - дейди Тошкент шаҳридан ташриф буюрган Н. Тўлаганова. — Шундан сўнг, ушбу китобни бизга ҳам ўқиб чиқишни таклиф қилдилар ва ўзлари ўқиб билган жойларидан маълумот ҳам бердилар. Мен ҳам шу китобни оламан деб ният қилган эдим, Алҳамдулиллаҳ бугун шу ниятимга етдим. Биласизми? Юртимиз ҳудудида шундай китобларни сотилаётганининг ўзи катта бахт. Бир вақтлар бундай китоблар сотилмаган ҳатто хаёлимизга ҳам келмаган. Шу ўринда президентимиз Шавкат Мирзиёевга ҳам катта раҳмат. Президентимизнинг ўзлари ҳам айнан бугун китоб ўқинг дея, такрор-такрор таъкидлаяптилар. Барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин!

Маълумот ўрнида эслатиб ўтамиз, «Тафсири Ҳилол» китобини қуйидаги манзилларга бориб буюртма беришингиз мумкин:

«Hilol» нашриёт-матбааси бош дўкони

Манзил: Сўгалли ота, 5-уй +99871 216 29 27, +99871 217 59 99

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Чорсу филиали

Манзил: Олмазор тумани, Сағбон (Фаробий) кўчаси, 7-уй +99891 134 82 88

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Кўкча филиали

Манзил: Шайхонтоҳур туман, Маннон уйғур кўчаси, 362-уй +99897 755 23 70

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Наманган филиали

Манзил: Наманган ш., А.Навоий кўчаси, 69-уй +99869 227 95 91

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Андижон филиали

Манзил: Андижон ш., Ўзбекистон кўчаси, 5-уй

+998 97 706 29 27

Марғилон филиали

Манзил: Фарғона вил., Марғилон ш., Хонақо кўчаси, 3-уй  +998 97 756 29 27

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Самарқанд филиали

Манзил: Самарқанд ш., Шоҳи Зинда кўчаси, 268-уй +99891 522 44 99

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Сурхондарё филиали

Манзил: Денов ш., Мустақиллик кўчаси, 69-уй +99893 503 56 94

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Хоразм филиали

Манзил: Урганч шаҳри, Амир Темур истироҳат боғи ҳудуди

 +99899 526 29 27, +998 93 747 77 74

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Бухоро филиали

Манзил: Бухоро шахри, Ибн Сино-1

+99897 239 29 27

Мўлжал: Самарқанд дарвоза С-Маркет

Иш вақти: 09.00 – 18.00

Қуйидаги тартиб бўйича буюртма олинади:

1. Буюртма рўйхатига фақат буюртмачи ёзади.

2. Телефон ва интернетдан буюртма олинмайди. Буюртмачи дўконлардан бирига келиши керак.

3. Бир киши фақат битта буюртма бера олади.

5. Китоб сентябрь охири ёки октябрь бошига тайёр бўлади.

6. Китоблар тайёр бўлгач буюртмачиларга SMS орқали хабар юборилади.

7. Буюртма берувчилар 10 иш кунида олиб кетишлари керак бўлади.

Нархи: 520000 сўм

Islom.uz портали

Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон туҳфаси ўлароқ фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган .HilolNashr, нашриётиматбааси Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

1542 14:00 / 16.05.2020
Урал ndash Россиянинг йирик жўғрофий ҳудудларидан бири бўлиб, ҳудуднинг асосий қисмини шу номдаги тоғ тизмаси эгаллаган. Ушбу тоғлар Шимолий Муз океанидан давоми...

753 11:54 / 16.08.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Темирхон ўғли ҳазратлари 71 ёшларида оғир хасталикдан сўнг дорулбақога риҳлат қилдилар.Муфтий давоми...

1552 14:17 / 15.08.2021
Бугун, 2 июнь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот марказига ташриф давоми...

1180 15:00 / 02.06.2022
Аудиолар

120802 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42371 14:35 / 11.08.2021