1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жума намозининг ракъати

11:30 / 06.09.2019 1180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жума намози икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки ракъатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидандир».

Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Насоий ва Термизийнинг ривоятларида:

«Ким жума намозидан бир ракъатни топса, батаҳқиқ, намозни топган бўлади», – дейилган.

Дорақутнийнинг ривоятида эса:

«Ким жумадан бир ракъатни топса, унга бошқа бир ракъатни қўшсин. Кимдан икки ракъат ҳам ўтган бўлса, тўрт ракъат ўқисин», – дейилган.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан собит бўлган: «Азҳо намози икки ракъатдир, Фитр намози икки ракъатдир, мусофирнинг намози икки ракъатдир, жума намози икки ракъатдир, тўлиқдир, қаср эмасдир».

Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётида савобли амал қилади ва гуноҳ амал қилади. Албатта, савобли амалларнинг инсонга бу дунёда келтирадиган фойдалари бор ва охиратда келтирадиган давоми...

4880 19:40 / 24.02.2019
Араб тилидаги .ақл, сўзи аслида туяни кетиб қолишдан ман қилиб туриш учун боғлаб қўйиш деган маънони билдирувчи сўздир. Ақл ҳам ўз эгасини зарарли нарсалардан ман давоми...

1902 09:25 / 15.08.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга тасалли бўлсин деб, уларни иймонда собит турсин деб, уларга ҳамдард бўлиш учун ўтган қавмлардан кўп ҳикоялар айтиб давоми...

2838 09:50 / 17.11.2021
Ўзим билан танишувrdquo туркумиданСеҳргарлар Мусо алайҳиссаломга Ҳассани биринчи бўлиб сен ташлайсанми ёки биз ташлайликмиrdquo ndash деганларида Сиз ташлангrdquo ndash давоми...

3734 09:30 / 01.05.2019