1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ердаги тешиклар жинларнинг маскани бўлиши мумкин

13:55 / 01.09.2019 3981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка бавл қилишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:

«Нима учун ердаги тешикка бавл қилиш ёмон кўрилади?» дейишди. У:

«Ундай жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди».

Насаий ва Абу Довудлар ривоят қилганлар.

 عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ سَرْجِسَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى أَنْ يُبَالَ فِي الْجُحْرِ. قَالُوا لِقَتَادَةَ: مَا يُكْرَهُ مِنَ الْبَوْلِ فيِ الْجُحْرِ؟ قَالَ: كَانَ يُقَالُ إنَّهَا مَسَاكِنُ الْجِنِّ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

Шарҳ: Ҳадиснинг ровийси Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу билан яқиндан танишиб олайлик:

Абдуллоҳ ибн Саржис ал-Музаний Бани Махзум қабиласининг бошлиқларидандир.

Имом Бухорий ва Ибн Ҳиббон айтадилар:

«Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суҳбатларида бўлганлар ва Расулуллоҳдан кўп ҳадислар ривоят қилганлар».

Бу ҳадисларни Муслим ва бошқа имомларнинг китобларидан топиш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Саржис ҳадисларни Умар ибн Хаттоб, Абу Ҳурайралардан ҳам ривоят қилганлар.

Бу зотдан Қатода, Осим ал-Аҳвал, Усмон ибн Ҳаким, Муслим ибн Марям ва бошқалар ривоят қилдилар.

Ушбу ҳадис ердаги тешикларга бавл қилишдан қайтармоқда. Бу қайтаришнинг сабабларидан бирини Қатода розияллоҳу анҳу баён ҳам қилиб бермоқдалар. Ўша тешиклар жинларнинг маскани бўлиши мумкин. Унга бавл қилган одам зарар кўриши эҳтимолдан холи эмас. Шунингдек, ўша тешиклар турли ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг уяси бўлиши ҳам мумкин. Улар ҳам зарар кўрмаслиги керак.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
547. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирингиз бирор аёлга совчи қўймоқчи бўлса, агар унинг давоми...

4806 17:00 / 06.08.2021
1. Аллоҳ таолонинг амрига бўйсуниш.2. Аллоҳ таолонинг саловотига мувофиқ иш қилиш.3. Фаришталарнинг саловотига мувофиқ иш қилиш.4. Бир саловот учун Аллоҳ таолодан ўн давоми...

5537 17:30 / 30.03.2018
. .Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаброил давоми...

2606 16:00 / 03.05.2020
Мусулмонлар қанчалик сабр қилсалар, мушриклар уларга бўлган тазйиқни шунчалик орттириб боравердилар. Борабора ҳимоячиси бўлмаган, заифҳол мусулмонларнинг дину давоми...

3325 16:08 / 23.12.2017