1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

14:11 / 31.08.2019 1461 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 31 август куни бомдод намозидан сўнг Мадинаи Мунаввара шаҳрида замонамизнинг машҳур алломаларидан бири, фазилатли шайх Муҳаммад Аввоманинг ўғиллари, етук олим Абдуллоҳ Аввома фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ҳамда Ислом.уз портали ижодий жамоаси ўзбек халқи ва диёримиз мусулмонлари номидан ушбу муносабат билан фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларига ҳамда марҳумнинг барча яқинларига чуқур ва самимий таъзия изҳор қилади.

Аллоҳ таоло бу олим биродаримизнинг ота-онаси, аҳли байти ҳамда барча ёру биродарларига сабру жамил ато этсин, тортган дардларини каффорат айлаб, жамики солиҳ амаллари, садақаи жориялари ҳамда манфаатли илмларини ўзларига ҳамроҳ қилсин.

Аллоҳ таоло барча ўтган мўмин-мусулмонларимиз қатори Абдуллоҳ Аввома ҳазратларини ҳам Ўзининг раҳмати ва мағфиратига олсин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил!

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 16 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлими мудири шайх Алижон қори бошчилигида имомхатиблар учун навбатдаги тажвид давоми...

734 20:11 / 16.11.2023
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

796 17:42 / 15.06.2021
Фазилатли Шайх Муҳаммад Cодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг суюкли фарзанди Исмоил Муҳаммад Юсуф Ўзбекистон мусулмонлари идорасида маслаҳатчи лавозимига давоми...

4021 06:04 / 30.07.2018
2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 20212022 ўқув йили учун .Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис, ва .Араб тили, фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан давоми...

1254 12:30 / 23.07.2021
Аудиолар

121492 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42985 14:35 / 11.08.2021