1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илм талаб қилиш бундай бўлмайди

07:10 / 19.08.2019 1328 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ Фузайл ибн Иёзнинг ҳузурига кириб, «Эй Абу Али, бизга насиҳат қилинг», деди. Фузайл ибн Иёз шундай дедилар: «Эй олимлар, сизларга қандай насиҳат қиламан? Сизлар юртлар учун чироқ эдингиз, энди эса зулмат бўлиб қолдингиз. Нодонлик зулматларида йўлчи юлдуздек эдингиз, энди ўзингиз ҳам йўлингизни йўқотиб қўйдингиз. Сизлардан бир киши анави волийларнинг эшигига боради, уларнинг тўшакларида ўтиради, таомларидан ейди. Берган нарсаларини олади, кейин масжидга кириб, «Фалончи бизга ҳадис айтди, у фалончидан эшитган, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган…», дейди. Аллоҳга қасамки, илм талаб қилиш бундай бўлмайди».

Суфён Саврий йиғлаб юборди, кўзларида шашқатор ёшлар билан чиқиб кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Тақсит, сўзи луғатда бўлиббўлиб тўлаш маъносида бўлиб, шаръий истилоҳда савдо молини нақд қилиб, баҳосини насия қилишга айтилади. Бунда савдо молининг баҳоси давоми...

3943 13:00 / 06.10.2020
Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, давоми...

1946 13:00 / 25.12.2021
Динимизда табиат муҳофазаси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратилган. Диний таълимотларда уларни асрабавайлаш ҳар бир мўминнинг бурчи давоми...

3309 18:00 / 13.02.2019
СаволАссалому алайкум, бозорларда сотилаётган спирт аралашган ҳар турдаги хушбўйлантирувчи атирларни намоз ўқиётганда сепиш мумкинми Қуръон оятлари ва ҳадис давоми...

3803 15:04 / 19.09.2020