1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам каби ҳар жиҳатдан мукаммал инсон дунёга қайтиб келмайди

14:30 / 14.08.2019 4844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китоби муаллифи доктор, профессор Майкл Харт Қоҳирада бўлиб ўтган анжуман доирасида, “Ал-Аҳрам” газетаси мухбирининг саволларига шундай жавоб беради:

Мухбир: - Китобингизни нашр этилганига 10 йил бўлди.  “Тарихдаги 100 та машҳур инсон” китобингизда биринчи ўринни ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб кўргансиз. Ҳали ҳам шу фикрингизда қоляпсизми?

Майкл Харт: Бу рақам 200-300 та га ошиб кетса ҳам рўйхатнинг бошида ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тураверадилар. Мен тартибларни белгилашда баъзи жиҳатларни инобатга олганман. Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни машҳурларнинг энг машҳури деб белгилашимга у зотнинг ҳам пайғамбарлик, ҳам диний ва ҳам дунёвий жиҳатидан ақлбовар қилмас даражада муваффақият соҳиби экани эътиборимни тортган. У зот инсон ахлоқи, фалсафаси ва ҳуқуқи бўйича Исломдан бошқа динни тан олмаган. Ислом дини У зотнинг вафотларидан кейин шарқдан тортиб ғарбгача тарқалди. Ҳали ҳам бу жараён давом этмоқда. Ҳазрати Муҳаммад с.а.в. 14 аср олдин олиб келган дин маданиятдан умуман бехабар бир саҳрода пайдо бўлди. Ва энг оғир шароитлар остида ривожланиб, бутун дунёга ўша ердан тарқалди. Мен, ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалам каби ҳар жиҳатдан мукаммал бир инсоннинг яна дунёга  келишига ишонмайман.

Майкл Харт (Michael H. Hart – 1932) – америкалик астрофизик ва ёзувчи.

Муаллиф
Майкл Харт
Мавзуга оид мақолалар
Инсониятнинг муаммолари кўпайиб кетиб, ечимсиз ҳолга келиб қолган шу кунларда ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳар қачонгидан кўпроқ эҳтиёж давоми...

2826 10:40 / 16.07.2019
Бир киши ҳикоя қилади .Қуръондан бирон нимани тушунмас, уни ёдлашда кўп қийналиб, машаққат чекардим. Шунда устозим ушбу учта дуони саждада лозим тутишимга буюрди давоми...

1039 06:00 / 12.06.2023
Аллоҳ таоло сизни кўрган ҳар бир инсоннинг қалбига сизга нисбатан қабулиятни солиб қўйиши бу ризқнинг турларидан биридир. Доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ

2899 14:00 / 20.07.2022
Гари Миллер ҳозирги исми Aбдуллоҳ Aҳад Умар маърузаларининг бирида мусулмонларга қарата шундай деган эди.Эй мусулмонлар, агар сизларга берилган неъмат қай давоми...

3137 09:30 / 08.01.2021