1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатий инсон

07:10 / 14.08.2019 2949 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўтирган эдик. У зот алайҳиссалом: «Ҳозир олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади», дедилар. Шунда ансорлардан бири соқолидан таҳорат сувлари оққан, оёқ кийимини чап қўлида тутган ҳолда кириб келди. Эртаси куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кеча айтган гапларини яна айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолатидаги каби кириб келди. Учинчи куни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннат аҳлидан бўлган бир киши келишини айтдилар. Яна ўша киши аввалги ҳолида кириб келди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларидан туриб кетган эди, Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу унга эргашди ва ёнига бориб, «Отам билан тортишиб қолиб, уч кунгача уйга кирмасликка қасам ичиб қўйдим. Имкон бўлса, шу уч кун сизникида яшаб турсам», деди. У рози бўлди. Абдуллоҳ у билан уч кеча бирга тунаганини айтди. Аммо бу одам кечаси туриб, бирор ибодат қилмаганини айтди. У фақат уйғонганида тўшагида ёнбошлаб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилар, сўнг бомдод намозига қадар такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ айтади: «Унинг фақат яхшилик сўзлаганини эшитдим. Уч кун ўтгач, унинг тилга олишга арзигулик бирор амали йўқ экан деб ўйлаб қолдим. Сўнг унга: «Эй Аллоҳнинг бандаси! Мен отам билан тортишмагандим. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга уч марта «Ҳозир сизларнинг олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади», деганларини эшитдим. Уч мартасида ҳам сиз кириб келдингиз. Шунинг учун сиз билан бирга яшаб, қандай солиҳ амалларингиз борлигини кўрмоқчи эдим. Лекин сизнинг амалингиз бошқаларникидан кўп эмаслигини кўрдим. Қайси амалингиз туфайли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсага эришгансиз?» дедим. У: «Кўрганингдан бошқа нарса йўқ. Мен кўнглимда бирор мусулмонга нисбатан ғиллу ғашлик сақламайман ва Аллоҳ унга берган нарсага ҳасад қилмайман», деди. Абдуллоҳ ибн Амр: «Ҳа, мана шу нарса сизни ушбу даражага олиб чиққан экан», деди».

 “Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кексайиш билан кексайишнинг орасида фарқ бор. Энг яхши кексайиш яхшилик билан яшаб, яхшилик қилиб юриб кексайишдир. Агар банда Ўзини йўқдан бор қилган Роббини давоми...

2187 14:30 / 26.06.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, сийратлари ва ҳадисларида ҳам ҳаё ҳақида маълумотлар кўп.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2362 09:02 / 09.11.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Йўқ У Қуръон илм берилганлар кўксидаги очиқойдин оятлардир ..., Анкабут, сураси, 49оят.Аллоҳ таоло Қуръонни муҳофаза қилишни Ўз давоми...

2186 11:05 / 12.09.2020
Қуръони Карим ва Суннатдан отаонага яхшилик қилиш борасидаги баъзи далилларни умумий тарзда келтирганимиздан кейин фарзанднинг отаонага қилиши лозим бўлган давоми...

1699 11:35 / 14.07.2019