1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шоҳлар билан сўзлашиш одоби

07:10 / 10.08.2019 1353 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўп вақтдан буён келмай юрган Асмаъий бир куни Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига кирди. Ҳорун унга: «Ёнимдан кетганингдан кейин аҳволинг қалай бўлди?» деди. У «Ер менга юмшоқ бўлмади», деди. Ҳорун табассум қилди. Одамлар чиқиб кетгач, «Ер менга юмшоқ бўлмади деганинг нимаси?» деди. У «Ер менга ўрнашмади», деди. Ҳорун унга: «Яхши, лекин одамлар орасида мен тушунадиган нарсаларни айтишинг керак. Кейин ўзим ёлғиз қолганимда менга ўргатасан. Султонга тушунмаслик ярашмайди. Сукут қилсам, жавоб бермаганимни кўриб, одамлар тушунмаганимни билиб қолишади. Нотўғри жавоб берсам, атрофимдагилар нима деганингни тушунмаганимни билиб олишади», деди.

Асмаъий: «Ўша куни Ҳорун ар-Рашид унга ўргатганимдан ҳам кўп нарсани менга ўргатди», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз илм деганда фақат шаръий билимларни тушуниб юрганимизда, ҳазрат илм диний ёки дунёвий деган ўлчовга сиғмаслигини бизга англатдилар. Халқимиз Қуръон давоми...

1672 13:30 / 15.04.2021
Саъид ибн Салм йўлда кетаётган эди, олдига бир қария келиб, ҳамроҳ бўлди ва аҳволидан шикоят қила бошлади. Иккови ёнмаён кетаётганда қария ҳассасининг учи билан давоми...

1481 08:00 / 07.07.2019
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор одамга жаноза ўқимаганлар деб эшитган эдим. Шу қанчалик рост Фирибгар давоми...

1359 15:00 / 18.11.2020
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

1895 08:06 / 17.01.2020
Аудиолар

121569 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43044 14:35 / 11.08.2021