1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зийрак овчи

07:30 / 05.08.2019 3276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Подшоҳ Хусрав балиқни яхши кўрар эди. Бир куни у хушманзара жойда Сийрин исмли хотини билан ўтирган эди, бир овчи қўлида катта балиқ билан келиб, уни подшоҳга ҳадя қилди. Бу иш подшоҳга ёқиб кетиб, овчига тўрт минг дирҳам бериб юборишни буюрди. Бироқ хотини Сийрин: «Яхши иш қилмадингиз», деди. Хусрав: «Нега?» деди. Сийрин: «Энди хизматкорларингизга бунча пул берсангиз, уларга кам кўринади. Масалан, тўрт минг дирҳам берсангиз, «Бир овчига ҳам шунча пул берган-да», дейишади. Тўрт мингдан кам берсангиз, «Бир овчига ҳам бундан кўп берган эди», дейишади», деди. Хусрав: «Тўғри айтдинг, лекин энди буни қайтариб ололмайман. Чунки берган нарсани қайтариб олиш подшоҳларнинг шаънига ярашмайди», деди. Сийрин: «Мен уни қандай қайтаришнинг йўлини биламан», деди. Хусрав: «Қандай қилиб?» деб сўради. Сийрин: «Овчини чақириб, «Сен берган балиқ эркакмиди ёки урғочимиди?» деб сўрайсиз. Эркак эди деса, бизга урғочиси керак эди, дейсиз. Урғочи деса, бизга эркаги керак эди, дейсиз», деди.

Овчини подшоҳнинг ҳузурига олиб келишди. У жуда зийрак одам эди. Хусрав унга: «Бу балиқ эркакми, урғочими?» деди. Овчи бошини эгиб, ерни ўпди-да, «Шоҳим, бу балиқ эркак ҳам, урғочи ҳам эмас эди», деди. Хусрав буни эшитиб, кулиб юборди ва овчига яна тўрт минг дирҳам беришни буюрди. Овчи тўрт минг дирҳамни олиб, халтасига солди-да, елкасига ташлаб, чиқиб кетмоқчи бўлган эди, бир дирҳам ерга тушиб кетди. Шунда овчи елкасидаги халтани ерга қўйиб, энгашиб, ерда ётган бир дирҳамни олди. Подшоҳ билан малика бу ҳолатни кузатиб туришган эди. Сийрин: «Шоҳим, унинг хасис ва пасткашлигини қаранг, бир дирҳам учун елкасидаги саккиз мингни ерга қўйиб, ўшаниям олди-я! Эътибор бермай кетаверганида бирорта хизматкор олармиди», деди. Бу гапларни эшитиб, Хусравнинг жаҳли чиқди, Сийриннинг гапини тасдиқлаб, овчини яна чақиртирди. Овчи келгач, «Эй пасткаш, сен одам эмас экансан-ку! Бир дирҳамни олиш учун елкангдаги шунча пулни ерга қўйиб, унга эгилдинг, уни қолдириб кетишга кўзинг қиймади-я!» деди. Овчи дарҳол ерни ўпиб, «Эй олампаноҳ, Аллоҳ умрингизни узоқ қилсин! Мен бу бир дирҳамни меники бўлсин деб олмадим, балки танганинг бир тарафида подшоҳнинг сурати борлиги учун, ерда ётмасин деб олдим», деди. Хусравга унинг бу гапи ёқиб кетиб, яна тўрт минг дирҳам беришни буюрди. Шундай қилиб зийрак овчи ўн икки минг дирҳам билан уйига кетди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Табарийнинг айтишича, ҳижрий ўн бешинчи йили тинч ҳаёт жабҳасида ҳам кўплаб фатҳлар бўлган эди. Улардан бири ҳазрати Умар томонларидан девоннинг ташкил давоми...

2587 17:04 / 27.11.2018
1950 йилда вафот этган Бернард Шоу ўлимидан бир муддат аввал дунё бўйлаб саёҳатга чиқди. Бомбейдан ўтаётиб .Зе Лайт, газетаси унинг .Исломлашиш, таъбири билан нима давоми...

4845 17:30 / 29.12.2018
АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассисларининг фикрича мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан .мулоқот, давоми...

3117 09:44 / 24.10.2018
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

3523 11:30 / 12.11.2019