1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аҳмад ибн Тулуннинг тарбияси

07:11 / 02.08.2019 2413 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббос ибн Аҳмад ибн Тулуннинг котиби Абдуллоҳ ибн Қосим айтади: «Ярим кечаси Аҳмад ибн Тулун мени чақиртирди. Мен юрак ҳовучлаб, қўрқа-писа қоровулнинг ортидан унинг олдига кириб бордим. У мени бир қоронғи хонага олиб кириб, «Амирга салом беринг!» деди. Мен салом бердим. Аҳмад ибн Тулун уйнинг ичида, қоронғида ўтирган жойидан туриб менга: «Бу уй қайси ишга ярайди?» деди. «Тафаккур қилиш учун», дедим. «Нимага?» деди у. «Чунки бу ерда кўзни чалғитадиган ҳеч нарса йўқ, яъни ҳеч нарса кўринмайди», дедим. У: «Тўғри айтдинг. Ўғлим Аббоснинг олдига бориб, «Амир сизни эрталаб олдимга келсин, лекин ҳеч нарса емасдан келсин, бирга овқатланамиз, деб чақирди», дегин», деди. Мен: «Хўп бўлади», дедим.

Аббоснинг олдига бориб, амирнинг гапини етказдим, овқат емасликни тайинладим. Аббос очликка жуда бесабр эди. Шунинг учун отасининг олдига боргунча енгилроқ бирон нарса еб олмоқчи бўлди. Мен уни бундан қайтардим. У ноилож уловини миниб, отасининг олдига бориб, ичкари кирди. Отаси унинг қорни жуда очлигини сезди. Уларнинг олдига дастурхон ёзилди. Лекин пиширилган Миср ловиясидан бошқа нарса қўйилмади. Қорни жуда очган Аббос шоша-пиша уни ейишга тушиб, қорни шу билан тўйиб қолди. Отаси эса номига еб ўтирди. Аббоснинг қорни тўйганини кўргач эса дастурхонни алмаштиришни буюрди. Энди янги дастурхонга анвойи егуликлар, қовурилган товуқ, ўрдак, улоқ ва қўзичоқ гўштлари олиб келишди. Отаси уларни ейишга тушди. Таомдан ўғлининг олдига ҳам қўйди, лекин унинг қорни тўйиб қолгани учун ея олмади.

Шунда отаси ўғлига: «Бугун сени имтиҳон қилиб, тарбияламоқчи бўлдим. Кичик ишларнинг енгиллигига учиб, уларга ҳимматингни сарфлаб қўйма. Чунки кичик ишлар сени катта ишлардан тўсиб қўяди. Шунингдек, қадри паст бўлган ишлар билан машғул бўлиб қолмагин, чунки қадри баланд ишларга вақтинг ортмай қолади», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Муслим ибн Саъднинг жияни синглисининг ўғли Абдуллоҳ айтади.Ҳаж қилишни ният қилдим. Муслим тоғам менга ўн минг дирҳам пул бериб, .Мадинага борсанг, у ердаги энг давоми...

3046 07:10 / 27.04.2019
658. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан давоми...

7690 22:43 / 05.05.2017
Шайх Муҳаммад Азийм Ҳаасалпурий ҳафизаҳуллоҳ айтадиларИбн Қудома .Китабуттавваабийн,да ёзадилар.Бир шахс Ҳазрат Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг давоми...

2564 09:00 / 24.06.2019
Яҳё ибн Ямондан ривоят қилинади .Суфён Саврий Бану Фазора тоғи олдида мени кўриб, .Қаердан келаётганимни биласанми, деб сўрадилар. .Йўқ,, дедим. У киши .Дори давоми...

1475 07:10 / 04.09.2019