1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Таҳорат турли хасталиклардан сақловчи омилдир

11:24 / 30.07.2019 2142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу: «Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди», деган.

2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: «Уч нарса иймондандир: совуқ кечада эҳтилом бўлган кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмасдан туриб ғусл қилмоғи; иссиқ кунда рўза тутмоқ; кишининг Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўрмаган овлоқ жойда намоз ўқимоғи».

3. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу: «Қачон покликни ўз жойига қўйсанг, гуноҳинг кечирилган ҳолда ўтирасан», деган.

Таҳоратнинг фойдалари:

1. Таҳорат ила банда Аллоҳнинг муҳаббати ва розилигига эришади.

2. Таҳорат намоз, тавоф, Қуръонни ушлаш учун бўлган шартдир.

3. Таҳорат мусулмонга боғлиқ масжиди, кийими, уйи, бозори каби барча нарсалар учун умумийдир.

4. Таҳорат баданнинг сиҳати ва иймоннинг қувватидир.

5. Таҳорат енгил тарафни олиш, барча нарсада мўътадил бўлиш каби, диннинг кўзга кўринган шартларидан биридир.

6. Ички поклик ташқи поклик каби ва виждон поклиги бадан поклиги каби, балки ундан ҳам муҳимдир.

7. Таҳорат Аллоҳдан бошқа кўра олмайдиган ибодатдир. У билан иймоннинг соғломлиги билинади.

8. Таҳорат жамиятда озодаликни таратади ҳамда нафсга қувонч ва сурур бағишлайди.

9. Таҳорат турли хасталиклардан сақловчи омилдир.

Таҳоратнинг тўрт даражаси бор:

1. Сиртни бетаҳоратлик, ифлослик ва ортиқча нарсалардан поклаш.

2. Аъзоларни гуноҳлардан поклаш.

3. Қалбни ёмон хулқлар ва разолатлардан поклаш.

4. Қалбни Аллоҳ таолодан ўзга нарсалардан поклаш.

Мана шу олий мақсаддир. Кимнинг қалб кўзи кучли бўлса, шу талабга эришади. Кимнинг қалб кўзи кўр бўлса, таҳорат даражаларидан фақат биринчисидан бошқасини фаҳмламайди. Ундай одам кўп вақтини истинжога аҳамият бериш ва кийимини ювиш билан ўтказади. Васваса сабабли таҳоратдан мурод, фақат шунинг ўзи, деб ўйлайди. Аввалги азизларимиз асосан қалб поклигига эътибор қаратганларини унутади.

Ортиқча нарсаларни кетказиш икки турли бўлади.

Биринчиси – бош, қулоқ, бурун ва жисмнинг барча жойларидаги кирларни ювиш билан кетказиш. Тишни, бурун ичини, бўғинларни терлаш ва чанг-тўзон асарларидан тозалаш. Вақтида ҳаммомга тушиб туриш лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир гуруҳ саҳобалари ҳаммомга киргани ҳақида ривоятлар бор. Аммо умумий ҳаммомга кирган киши авратини бошқалардан беркитиши ва бошқаларнинг авратини кўришдан сақланиши керак. Ҳаммомнинг иссиғини ҳис қилганда дўзах ҳароратини эслаш лозим.

Иккинчиси – ортиқча нарсаларни қисқартириб ёки олиб туриш. Мўйлаб ва тирноқнинг ўсган қисмини қисқартириб, қўлтиқ ҳамда киндик остидаги тукларни олиб туриш каби.

«Руҳий тарбия» китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда аламлар битиб, жароҳатлар тузалгандан кейин ёзяпман.Инсоннинг кўнгли момиқ ва нозик патдан ҳам юмшоқ бўлади. Унга етказилган жароҳатлар уни синдириб, давоми...

1813 15:00 / 31.12.2021
СаволОдамлар орасида .Агар инсон жума куни вафот этса, тўғридантўғри, саволжавобсиз жаннатга тушади, деган ақийда мавжуд. Шу гап қанчалик ростЖавоб Бисмиллаҳир давоми...

5328 11:06 / 14.02.2020
Намл сурасининг 82оятида айтилган ердан чиқадиган ҳайвон ҳақида бир оз маълумот берсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймСаволда зикр қилинган ҳайвон давоми...

4287 21:13 / 03.11.2018
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш давоми...

5672 17:00 / 25.03.2021
Аудиолар

121533 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43019 14:35 / 11.08.2021