1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Фотима розияллоҳу анҳо сепларининг ҳақиқати

11:05 / 27.07.2019 3540 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлоно Муҳаммад Шамшод Надавий ҳазратлари айтадилар:

Мусулмонларнинг бир гуруҳи сепни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканлигини исбот қилишга беҳуда ҳаракат қилиб айтадиларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли қизлари Фотима розияллоҳу анҳога сеп берган эдилар.

Лекин ҳақиқат шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни қарамоқларига олган эдилар ва Ҳазрати Али розияллоҳу анҳуда оила қуришга ҳеч нарсалари йўқ эди. Ҳижратнинг иккинчи йилида Фотима розияллоҳу анҳога никоҳланганларида, бир ансорий саҳоба бир уйни бўшатиб у кишига топширган эди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида, Абу Айюбнинг уйида бир йил ёки шунга яқин турдилар. Али Фотимага уйланганларида, Алига қарата: Турар жой топ дедилар....” (Ат-Табақотул Кубро либни-Саъд. 7-жилд, 22-бет)

Ўша уйда ҳеч нарса йўқ эди. Уни обод қилишлик учун қарамоқларига олганликлари жиҳатидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча зарурий жиҳозларни ташкиллаштириб берган эдилар ва у ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз тарафларидан бўлмаган эди. Балки, Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу совутларини 480 дирҳамга сотиб, никоҳдан олдин адо қилган Фотима розияллоҳу анҳонинг маҳрларидан бўлган эди. (Мажмаъуз завоид ва манбаъул фавоид. 5-жилд, 205-бет)

Хуллас, уч қизлари Зайнаб, Руқия ва Умму Кулсум розияллоҳу анҳуннага Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарафларидан сеп берилгани собит эмасдир. Худди шундай, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўйлар бобида сепни зикр қилмаганлар. Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум сийратлари ва ҳолатларида ҳам сеп олганликлари ва берганликлари собит эмас. Балки, Қуръони карим, ҳадиси шарифда, аввалги фуқаҳолар ва тўрт имомнинг китобларида ҳам сеп собит эмас. Шунга қарамасдан сеп Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларими?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳонинг тўй пайтларида зарурий жиҳозларини ташкил қилишга буюрганликлари, маҳрга берилган пулдан қилинган эди. Шунинг учун ҳозирги даврда одат бўлган сепнинг жоиз бўлишига уни далил қилишлик жаҳолат, илмсизлик, нафсоний ҳохишотларга эргашишлик ва Аллоҳнинг ҳадларига хилофликдир. Бундан сақланишлик лозимдир.

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Қалбнинг саломатлиги ва давоси, унинг бузуқлиги ва дарди ҳақида сўрабсан.Қалбнинг1 саломатлиги маҳзунлик ва ғаму андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг давоми...

5538 17:29 / 12.09.2017
Имом Шофеъийнинг имом Аҳмаднинг уйидаги меҳмондорчилигиБир куни имом Шофеъий имом Аҳмаднинг уйига меҳмондорчиликка бордилар. Имом Аҳмаднинг бир солиҳ қизи давоми...

3494 07:45 / 18.03.2019
Имом Аҳмад доим қизига Имом Шофеъийнинг фазли, илми ва тақвоси ҳақида кўп гапирарди. Бир куни уни уйига таклиф қилди. Кечки овқатни тановул қилишгач, Имом Шофеъий давоми...

4617 21:00 / 20.03.2021
Ибн Абу Заррдан ривоят қилинади .Машҳур муҳаддис Суфён ибн Уяйна Каъбанинг Бану Ҳошим эшиги олдида ҳаммага кўриниб турадиган баланд жойда ўтирарди. Бир пайт ҳадис давоми...

1947 08:00 / 05.12.2020