1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Исломий фатҳларга оид мулоҳазалар

13:40 / 22.07.2019 1962 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон давлатида яшаётган иймонли-Исломли кишилар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият ҳукм суришидан масъулдирлар. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаи киромлари шу масъулиятни тўлиқ тушунганлар ва ўшанинг тақозоси билан ҳаракат қилганлар. Улар масъулиятни адо этиш учун жиҳодга чиққанлар. Саҳобаларнинг жиҳодларини ва кейинги авлоднинг уни давом эттиришини кўпчилик турлича тушунади, турлича баҳолайди.

Душманлар буни босқинчилик ҳаракати, бошқа юртларни босиб олиш, бойликларини ўзлаштириш, халқларни қул қилиш, дея баҳолайдилар. Улар бу ҳаракатни «Араб истилоси» деб номлаганлар. Уларнинг айтишича, араблар бостириб келиб, ҳамма ёқни ўзлариники қилиб олганлар. Кишиларни мажбуран Исломга киритганлар. Исломни қабул қилмаганларни ўлдирганлар ёки катта солиқ солганлар.

Исломий фатҳларни «араб истилоси» дейиш нотўғри эканини душманларнинг ўзлари ҳам билишади, аммо Исломга қарши нимадир ўйлаб чиқариш керак бўлган. Натижада шу ибора ўйлаб топилган. Чунки фотиҳ мужоҳидлар ичида араб эмаслар ҳам кўп эди. Шу билан бирга, уларнинг ҳаракати ҳеч қачон истило бўлмаган. Мусулмонлар қаерга борсалар, динга даъват қилиш учун, адолат ўрнатиш учун борганлар. Ўша ерларнинг аҳолиси билан ака-ука бўлиб яшаб қолганлар (душманлар «катта солиқ» деб номлаган «жизя» тўғрисида аввал сўз юритдик).

Мусулмонлар ҳеч бир юртнинг молу мулкини талаб, олиб кетмаган. Кишиларни Исломга киришга мажбур ҳам этмаган. Уларнинг муомаласи мустамлакачиларнинг номаъқул муомаласига мутлақо ўхшаган эмас. Буни инсофли ажнабий тарихчилар ва олимлар ҳам такрор-такрор қайд этганлар. Машҳур олим Томас Орланднинг «Исломга даъват» китобида бу ҳақиқатни тасдиқлайдиган кўпгина ҳужжатли далиллар келтирилади.

Европадаги ҳолат

Бу пайтларга келиб, европа халқлари устидан черковнинг ҳукмронлиги яна ҳам кучайган эди. Ҳаётнинг ҳар бир соҳасида инсон чидаб бўлмайдиган ҳолат ҳукм сурар эди. Ўта бузилган динни ўзига дастак қилиб олган черков эса мисилсиз туғёнга кетган эди. Черков одамларни Аллоҳ таолога ибодат қилишга эмас, ўзига бўйсунишга мажбурлар эди. Черковнинг даъво қилишича, Аллоҳ таоло ҳаворийларнинг каттаси Пётрга “Мен султонимни черковимга бердим” деган эмиш.

Шунинг учун барча иш папа бошчилигидаги черков арбобларига ҳавола қилинган. Бу эса ўз навбатида черков арбобларининг туғёнига олиб келди. Уларнинг бу борадаги туғёнлари атрофлича бўлди;

- Руҳий маънавий ҳаётдаги туғён.

Черков одамларининг бу борадаги туғёни шу даражага етдики, улар диндорларнинг ибодати ҳам черков одамлари орқали бўлишини йўлга қўйдилар. Бунга “мағфират чипталари” деб аталган сафсата ёрқин мисолдир. Гуноҳларидан Аллоҳ таолога тавба қилмоқчи бўлган банда тавбани черков ходимига қилиб, ундан “мағфират чиптаси”ни сотиб олиши керак. Ҳатто иш шу даражага етдики, одамлар ҳали содир этилмаган, келажакда қилиниши қўзланган гуноҳга ҳам черков руҳонийсидан аввал “мағфират чиптаси”ни сотиб олиб, кейин гуноҳга қўл урадиган бўлди.

Ақлий ва фикрий ҳаётдаги туғён.

Черков диндорларга иймон келтиришни фарз қилган учликка ишониш, Ийсо масийҳнинг жасади нонга ва қони хамр - ароққа айланиши ва шунга ўхшаш соғлом ақл кўтара олмайдиган ақийдалар ҳақида ақл ва фикрни ишга солишни қатъиян тақиқлади. Бунга ўхшаш инсон ақли бовар қилмайдиган сафсаталарни черков оталари кўплаб ўйлаб чиқарганлар ва диндорларни ўша сафсаталарга чуну чаро демай, ақлни ва фикрни ишлатмай иймон келтиришга мажбурлаганлар.

Молиявий ҳаётдаги туғён.

Черков ўрта асрлардан молиявий ҳаётда ҳам туғёнга кетган эди. Диндорлар оммасини тарки дунёга чақиришдан зинҳор чарчамайдиган, зоҳидликдан оғиз кўпиртириб гапиришдан тўхтамайдиган черков ва  унинг арбоблари молу дунёнинг қулига айланиб қолишган ҳамда барча бойликларни ўзиники қилиб олишган эди.

Америкалик тадқиқотчи Вил Дуюрант қуйидагиларни ёзади:

“Черков европадаги ер эгаларининг ва феодалларнинг энг каттасига айланган эди. Мисол учун “Влада” монастирининг ўн беш мингта кичик қасри бор эди. “Сант Гул” монастири эса икки мингта крепостной – ерга боғлиқ қулларга эга эди. Роҳиблардан Кувин Витор деганининг йигирма мингта ерга боғлиқ қули бор эди. Подшоҳ епископларнинг ва монастирларнинг бошлиғини ўзи таъйинлар эди. Улар эса бошқа феодал бойлар қатори подшоҳ олдида итоат қасамини ичар эдилар”.

Черков одамларга доимий равишда турли туман солиқлар солиб турарди. Одамлар ўлимда олдин мол-мулки ҳақида васият қиладиган  бўлса, роҳибнинг ҳузурида қилиши керак эди. Бунда ҳам васиятни черков фойдасига бўлиши кўзда тутилган эди. Буларга ўхшаш черков ва унинг ходимларига даромад келтирадиган манбалар кўп эди.

«Олам ва одам» китобидан 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Халийфа Марвон ибн Ҳакам Атанасиюс исмли насроний кишига Мисрда давлат мансабларини берган ва у охири келиб, давлат девонлари раиси мансабига эга бўлган.Бу давоми...

3069 11:05 / 31.08.2019
Европанинг Уйғониш даври фр. Renaissance, итал. Rinascimento ўз тараққиётида бир қатор тарихий босқичлардан ўтди 1 Проторенессанс ndash XIII аср XIV аср бошлари 2 Эрта Ренессанс давоми...

623 09:18 / 16 апрель
Профессор Чарльз Барнет шундай дейди.Аделарднинг асарларидан яхшигина хабардор бўлган Морлалик Дениэль ўзининг Париж сафари ҳақида ҳикоя қилади .У ердаги давоми...

1090 12:05 / 08 январь
Доктор Жоржио Страно шундай дейди.Мана бу китобда Коперник ўзининг фаразларини баён этган. Унга кўра, қуёш қўзғалмас марказ бўлиб, Ойдан бошқа барча сайёралар давоми...

1555 16:15 / 25 январь
Аудиолар

121553 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43037 14:35 / 11.08.2021