1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аҳли камолни танишнинг ҳакимона меъёри

09:00 / 17.07.2019 2526 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакимул умма Ашраф Али Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Бирор олимнинг илмдаги мақом ва даражасини билиш керак бўлса, буни талабалардан сўралади. Сўфий ва пирнинг даражасини билиш учун эса ўз замонасида тариқат аҳли бўлган машойихларнинг у билан қиладиган муомалаларига қараш керак. Улар уни ҳоли содиқ (рост) пир деб биладиларми ёки ундай эмасми? Шў ўринда бир шоҳий сартарошнинг қиссаси ёдимга келди. Бир маротаба ўз соқолини текислатгани шоҳ уни чақирди. Лекин у айтилган вақтга кела олмади. Бу айбни қандай тўғрилаш учун кўп паришон бўлди ва шоҳнинг ходимларга: «Шоҳ ухлаб қолганида соқолини текислашга менга имкон қилиб беринглар», деб илтимос қилди. Ходимлар унга раҳмлари келиб, имкон қилиб бердилар. У ухлаб ётган шоҳнинг соқолини шундай текислаб қўйдики, у билмай ҳам қолди. У уйғониб соқолини текисланганини кўриб, саройдагилардан сўраган эди, улар бўлган воқеани айтиб бердилар. Шоҳ унинг камолидан жуда хурсанд бўлиб, сартарошга «Шоҳий уста» деган ном берди. Бу гап шаҳарда тарқалгач, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар унинг хотинини муборакбод этишга тўпландилар. Бўлган гапни эшитган аёли жуда ҳам ҳакимона гап айтди: «Бу хитоб эримга ёнидаги сартарошлардан ёки бошқа бирор моҳир сартарош томонидан айтилганида хурсанд бўлар эдим. Чунки бу эримнинг камолига далил бўлар эди. Шоҳ бу ҳунарни билмайди-ку. Бу унвон унга берилиши билан менинг наздимда унинг иззати ошмайди».

Интернет материаллари асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
Дамашқда .Тавба, деб аталган катта масжид бўлиб, унинг ўзига хос гўзаллиги ва жозибаси бор эди. Ўша масжидда Шайх Салим Масутий деган олими боамал зот бор эди. У давоми...

3144 08:00 / 06.11.2020
Зиё айтади .Имод Мақдисий рахматуллоҳи алайҳ 614 санада вафот этди. Вафот этган кунлари рўза тутган эдилар. Шом намозини масжидда ўқидилар. Сўнг уйга қайтиб, енгил давоми...

985 08:25 / 28.05.2020
Аксарият буюк аждодларимиз ёзма манбаларда улуғвор номлар билан шарафланган. Масалан, Абу Наср Форобий .иккинчи муаллим,, Маҳмуд Замахшарий .Аллоҳнинг қўшниси,, давоми...

1057 08:00 / 24.04.2021
Ҳар куни Аллоҳ таолонинг ҳузурига миллиардлаб дуолар кўтарилади.Кўпчилигимиз .Нега дуоларим қабул бўлмаяпти, дея куюниши бор гап.Аввало, дуо қилиш одоблари ва давоми...

21075 11:02 / 31.05.2020