1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Боравер, сени кечирдим

07:00 / 16.07.2019 1601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Саммок раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Ибодатгўй бир одам ҳақида эшитиб қолиб, уни зиёрат қилишга ошиқдим. У киши: «Эй Ибн Саммок, сизни бу ерга қайси шамоллар учирди?» деди. «Сиз ҳақингизда эшитиб, сизни зиёрат қилгим келди», дедим. У: «Мен ҳақимда гапирган одам сизни алдабди. Ахир ўзимни бошқалар билганидан яхшироқ биламан. Эй Ибн Саммок, ҳақиқий бахтли инсон – ҳалок бўлишидан олдин бор кучи билан жидду жаҳд қилган одамдир», деб насиҳат қилди. Унинг гапларини эшитиб, йиғлаб юбордим. Кетиш олдидан унга: «Бирор хизмат бўлса, айтсангиз, мени хурсанд қилган бўлар эдингиз», дедим. У: «Бу ерда ўтирган одамнинг инсонларга ҳожати тушмайди», деди. Мен унга: «Аллоҳ ҳаққи сўрайман, айтинг-чи, дунё ва охиратда нимани яхши кўрасиз?» дедим. Унинг кўзи ёшланиб, шундай деди: «Қасам билан сўрамаганингда, «Ҳеч нарсани яхши кўрмайман», дер эдим. Бу дунёда яхши кўрган нарсам – тоат-ибодат учун куч-қувват, бекорчи нарсалардан узоқ бўлган нафс ҳамда қўрқувдан титраб турган қалб. Охиратда яхши кўрган нарсам эса Роббимнинг «Боравер, гуноҳларингни кечирдим», дейишидир».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Авомнинг даражаси. Бу Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш Аллоҳ таолога ибодат қилаётганда одамларни аралаштирмаслик ила бадан ва мол муҳофазасини, ризқнинг давоми...

1573 12:00 / 03.08.2019
Нас сурасиМаккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат. Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятдаги .Нас, сўзи ном бўлиб қолган. давоми...

2717 16:05 / 12.11.2019
Бир олим машҳур бир шайх ҳақида эшитиб, ахлоқини ва ботинини поклаш мақсадида узоқ сафарга чиқди. Анча йўл босиб, ўша шайхнинг ҳузурига келди. Унга байъат қилиб, у давоми...

1805 16:08 / 05.03.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз розияллоҳу анҳуни Яманга юбораётганларида.Мазлумнинг дуосидан эҳтиёт бўл. Зеро, унинг дуоси билан Аллоҳнинг орасида давоми...

3824 11:00 / 13.11.2020