1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Янги нусхада чоп этилаётган Мусҳафи шариф ҳақида

16:30 / 16.08.2019 5298 pdf Ўқиш режими + -

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва Ғавсоний ноширлик уйи ўртасидаги дўстона ҳамкорлик муносабатлари 2018 йилнинг июль ойида бошланган. 2018 йилда ноширлик уйи раҳбари шайх Яҳё Ғавсоний ва ноширлик уйи мудири Абдулҳамид Ғавсонийлар юртимизга ташриф буюриб, Самарқанд, Бухоро шаҳарларига сафар қилдилар. Сафар чоғида меҳмонлар юртимизнинг буюк алломалари мақбараларини зиёрат қилдилар. Азиз ватандошларимиз ётган макону манзилларни кўздан кечирган меҳмонлар жуда ҳам катта маънавий таассуротларга эга бўлдилар. Қадимий шаҳарларимизни зиёратидан сўнг, Тошкентга келган азиз меҳмонлар «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриётига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар бу ерда, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ибратли ҳаёт йўли, кенг қамровли илмий-маърифий ва ижтимоий фаолияти ҳамда илмий мероси билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида илмий суҳбатлар бўлиб, Ғавсоний ноширлик уйи ҳамда «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёт мажмуаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси битилди. Мазкур шартномадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда Мусҳафи шарифнинг янги нусхасини  чоп қилишдан иборат. Унга кўра, Ғавсоний ноширлик уйи томонидан «Ҳилол-нашр» нашриётига Мусҳафни чоп этиш ҳуқуқи билан бирга унинг махсус нусхаси бепул тақдим қилинди.

Ушбу Мусҳаф нусхасининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, унинг хати бутун дунё мусулмон халқлари ўрганган Мадина Мусҳафининг эски нусхасига, саҳифа ва қаторларига тўлиқ мос келади. Вақф аломатлари эса, энг сўнгги нусхадаги Мусҳафдан олинган бўлиб, Ғавсоний ноширлик уйи учун машҳур хаттот Усмон Тоҳа томонидан махсус ёзиб берилган. «Ҳилол-нашр» нашриёти ҳам мазкур нусха асосида ўзининг махсус нусхасини тайёрлади. Ёзувлар Ғавсоний ноширлик уйидан олинган нусхага тўлиқ мос бўлган ҳолда оят рақамларининг гардишлари ҳар бир саҳифанинг атрофидаги нақш ва бошқа безаклар моҳир наққош Фаррух Ғаффоров ҳамда дизайнер Уйғун Солиҳовлар томонидан ўзбек миллий нақшлари билан алмаштирилди. Навбатдаги чоп этилиши кутилаётган Мусҳафи шариф саҳифаларининг ранги сариқ ҳамда оч сариқ рангда Қуръон тиловат қилувчиларга тақдим этилади, ИншаАллоҳ. Кейинроқ, ушбу мусҳафи шарифни сиз азизларга яна ҳам қулай бўлиши учун ҳар хил ўлчамда чоп этиш режалаштирилмоқда.

Мусҳафнинг дастлабки нусхаси тайёр бўлгач, Ғавсоний ноширлик уйи томонидан янги нусханинг бадиий савиясини, нақшларини ўрганиб чиқилди ва юқори баҳоланди. Шундан сўнг, янги Мусҳаф нусхаси бир ярим ой давомида махсус назорат гуруҳи томонидан синчиклаб, ҳарфма-ҳарф, сўзма-сўз текшириб чиқилди. Текширувда ҳеч қандай саҳв-хатолар йўқлиги тасдиқлангач, «Ҳилол-нашр» матбаасига ушбу янги нусхани чоп этишга рухсат берилди.

Мазкур шартномага асосан, «Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ушбу янги Мусҳафни Марказий Осиё давлатлари ҳамда Россияга тарқатиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган. Ушбу хайрли ишнинг яна бир диққатга сазовор жиҳати шундаки, «Ҳилол-нашр» матбааси мазкур янги Мусҳафни устама нарх қўймай, тан нархда сотишга қарор қилган. Қолаверса, Ғавсоний нашриёти ҳам бу улкан хизматнинг савобидан баҳраманд бўлиш мақсадида молиявий даромаддан воз кечди.

Islom.uz портали

Муаллиф
islom.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Ислом цивилизацияси маркази .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжиди имом ноиби, Қуръон ҳофизи Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг қаламига мансуб .Қуръон давоми...

2076 21:00 / 23.12.2021
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ndash ҳам маҳобати, ҳам моҳияти жиҳатидан улкан лойиҳа.Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь, жума куни ушбу марказга давоми...

1194 19:59 / 29.01.2021
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамда Тошкент шаҳар бош имомхатиби устоз Нуриддин домла Холиқназаров ва бир қанча давоми...

1647 17:40 / 29.06.2021
2023 йил 13 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик Кенгаши давоми...

603 17:27 / 13.10.2023
Видеолар
Аудиолар

121685 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43132 14:35 / 11.08.2021