1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Буюк Британияда мусулмон талабаларни дарсга киритмаган коллеж маъмурияти узр сўради

13:30 / 06.07.2019 1582 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг март ойида Буюк Британия қироличаси Элизавета II нинг Қирол коллежига қилган ташрифи куни ушбу таълим масканида таҳсил олаётган бир қанча мусулмон талабаларнинг коллеж биносига кириш карталари вақтинча тўхтатиб қўйилган. Натижада 13 нафар мусулмон талаба ўқишга шу куни киролмаган ва имтиҳонлардан йиқилган. Мазкур коллеж Британиядаги энг нуфузли ўқув муассасаси бўлиб, бу ерда кўплаб мусулмонларнинг фарзандлари таҳсил олади.

Маълум бўлишича, шу куни дарсга киритилмаган талабларнинг кўпчилиги мактбадаги Фаластин жамоасининг вакиллари бўлган. Бироқ ушбу талабаларнинг бирортаси ҳеч қандай жиноий ҳаракатларга алоқаси бўлмаган.

Ушбу масалага изоҳ берган коллеж маъмурияти Тwittеrдаги саҳифасида айрим биноларга кириш хавфсизлик сабабидан тўсиб қўйилганини айтиб ўтган эди. Орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамай, коллеж маъмурияти ушбу воқеа ҳақида аниқ фикр билдирмаётган эди. Бироқ, яқинда коллеж фаолияти ҳақида ҳисобот тайёрлаган коллеж профессори Эвелйн Велч айнан шу масала юзасидан ҳисобот бериш жуда ҳам ноқулай эканини маълум қилиб, коллеж маъмурияти мусулмон талаблардан кечирим сўраганини маълум қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
БМТ болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Европа иттифоқига аъзо давлатларни ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб Европа қирғоқларига чиқишга ҳаракат қилаётган мигрант давоми...

2012 07:00 / 25.01.2019
Профессор, шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратларининг водий бўйлаб қилаётган илмий ташрифлари давом этмоқда. 2023 йил 29 ноябрь санаси, куннинг иккинчи ярмида устоз, доктор давоми...

654 17:50 / 29.11.2023
Аллоҳ таоло Муззаммил сурасида ....Қуръонни тартил билан тиловат қил, дея марҳамат қилган.Яъни, .Қуръонни тартил билан тиловат қил, деб уни донадона, ҳар бир ҳарфини давоми...

1050 20:27 / 13.01.2021
6 август куни .Вақф, хайрия жамоат фонди ва Islom.uz портали ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.Англашув меморандумини фонд бошқарув раҳбари Жалолиддин давоми...

3097 09:59 / 07.08.2018
Аудиолар

120727 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42293 14:35 / 11.08.2021