1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Савдо билан шуғулланиш ҳам ибодат

14:00 / 04.07.2019 2373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳа, тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамият ривожи ва аҳоли эҳтиёжи учун катта аҳамиятга эга бўлган ишни амалга оширишади.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу: «Аллоҳ таолонинг йўлидаги ўлимдан кейин, мен учун энг афзал ўлим савдо моллари ичида ўлишдир», дегани ҳам бежиз эмас.

Шунинг учун ҳам уламоларимиз тижорат ва унинг одобларига ҳамиша алоҳида аҳамият бериб келишмоқда.

Бугунги кунда юртимизда тижоратнинг турли йўналишларида меҳнат қилаётган, рўзғор тебратаётган ҳамюртларимиз сони кун сайин ортиб бормоқда. Уларнинг ичида тижорат одобларига қўлдан келганича амал қилиб, ҳалол иш юритаётганлари ҳам бор. Аммо беш қўл баробар бўлмагинидек, шаръиатимиз белгилаб берган қоидалардан бехабар ёки унга амал қилмайдиган тижоратчиларни ҳам учратиб мумкин. Шу боис, қуйида тижорат қилиш хусусида айрим қоидаларни эслатиб ўтсак:

Тижоратнинг энг муҳим ва дастлабки одобларидан бири савдо ва унинг турларига оид шаръий ҳукмларни яхшилаб ўрганишдир. Мусулмон савдогар хатога йўл қўйиб, гуноҳкор бўлмаслик, ҳаромга аралашиб, охирати куймаслиги, ҳалол ризқ топиб, фароғатда яшаш ва икки дунёнинг саодатига эришиш учун савдо ва унга боғлиқ масалаларни яхшилаб ўрганади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам: «Бозоримизда динда фақиҳ бўлмаган одам савдо қилмасин», деганлар.

Савдогарлик (тожирлик) касбларнинг энг яхшиси, энг шарафлиси саналади. Фақат савдо одобларига риоя қилгандагина, савдонинг ҳалол бўлишига эришилгандагина, у хайрли ва баракали бўлади. Шуни доим ёдда тутиш зарурдир.

Ҳар қандай шароитда ҳам савдогарнинг ростгўй бўлмоғи унинг бу дунёси ва охирати учун шарафли унвонлар борлиги хусусида қуйидаги ҳадисда келтирилади.

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ростгўй, омонатли тожир (тижоратчи) набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир», дедилар».

Тожир савдо молини мақташ учун ёлғон гапириш, қасам ичиш энг катта гуноҳлардан биридир.

Савдода рибонинг барча турлари ва кўринишлари ҳам ҳаромдир.

Шунингдек, савдода ҳаром қилинган ишлардан бири эҳтикор (монополия)дир. «Эҳтикор» (монополия) турли йўллар билан бир хил савдо молини эгаллаб олиб ёки босиб қўйиб, нархни оширишга уринишдир.

Савдодаги ҳаром ишлардан яна бири — бозорга келтирилаётган савдо молининг олдини тўсиб чиқиб, арзонга олиб, қимматга сотиш, бировнинг савдоси устига, у баҳолашишини тугатмай туриб савдо қилишдир.

Мусулмон савдогар нархни ҳаддан ташқари қиммат қилиб юбормаслиги ҳам юксак одобдир. Уламоларимиз маслаҳат тариқасида савдо моли таннархининг учдан бирини фойдага қўйса, одоб ва инсоф юзасидан яхши бўлади, дейишган.

«Ижтимоий одоблар» китоби асосида тайёрланди.

Мавзуга оид мақолалар
СаволКинна солиш ҳақида бу нарса мумкинми ёки аксинчаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймКинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши давоми...

13058 11:01 / 04.03.2020
Инсон табиатан шошқалоқликдир. Баъзан фитратидаги бу шошқалоқлик юзага чиққанда, хаттиҳаракатларининг оқибатини ўйламасдан иш тутади. Ҳар нарсани нозик давоми...

3483 11:00 / 16.02.2019
1. Арафа кунидан афзал кун, қадр тунидан афзал тун йўқ. Бу иккисида қилинган дуо илтижо энг яхши солиҳ амаллардан бўлиб, ижобат бўлиши ҳам аниқроқдир. 2. Ҳажга давоми...

1118 11:00 / 27.06.2023
Аниқ қачон бўлгани эсимда йўғу, бир пайтлар бир танишим мендан .Нима учун намоз ўқийсан, деб сўраб қолди. Сабабини айтишдан олдин унга .Сенга иллатини айтайми ёки давоми...

1527 15:00 / 14.12.2021