1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Маълумот: Ернинг энг чуқур жойи Мариана ботиғи

12:00 / 03.07.2019 5559 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ернинг энг баланд нуқтаси - Эверест чўққиси (8848 м). Ернинг энг чуқур жойи - Мариана ботиғи.

Бу ботиқ Мариана ороллари ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг энг чуқур нуқтаси 11035 метр.

1960 йилда инсоният илк бор ушбу ботиққа тушишга эришди. Америкалик Дон Уолш ва швейцариялик океанолог Жак Пикар «Триест» номли батискафда дунёнинг энг чуқур нуқтасига тушдилар.

Ушбу ботиқдаги босим денгиз сатҳидаги табиий босимдан 1100 марта ортиқдир. Бу дегани - ботиқда 1 см га тушадиган оғирлик 1 тоннаю 74 кг атрофида бўлади.

Муҳит қуёш нуридан ва ёруғликдан бутунлай узилган. Аммо шу ерда ҳам ҳаёт бор экан. Катталиги 30 см келадиган, камбалага ўхшаган балиқлар, моллюскалар, катталиги 10 см. келадиган ўта заҳарли улкан амёбалар (аслида амёбаларни фақат микроскоп орқали кўриш мумкин) шу шароитда яшар экан.

Қуйидаги расмларда Мариана ботиғининг харитаси, «Триест» батискафи ва ундаги сайёҳлар ҳамда у ерда яшайдиган жонзотлар келтирилган.

Нозимжон Ҳошимжон

 

Мавзуга оид мақолалар
Ислом байроғи бизга мусулмонларнинг ғалабаси ҳақида сўзлаб берадиМени гоҳида матодан, гоҳида бошқа нарсадан тиклашган. Мен Ислом байроғиман. Муҳаммад давоми...

1591 09:00 / 29.04.2021
Эрхотин ўзаро алоқа қилганида эркакдан тахминан 200, 000000 икки юз миллион сперма ажралиб чиқади. Мантиқан олганда агар бу миқдор сперма бачадонда жойлашса 200,000000 давоми...

2532 10:00 / 26.03.2021
Иккинчи бобАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур давоми...

1702 15:00 / 06.05.2019
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун қилма.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу давоми...

1595 20:00 / 05.07.2019