1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Олти иш бефойдадир

10:00 / 28.06.2019 2907 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

1. Инсон, менинг қалбимда Аллоҳ таъолодан жудаям катта хавф (қўрқув) бор десаю, лекин гуноҳлардан сақланмаса, у ҳолда бу хавф (қўрқув) бефойдадир.

2. Инсон менинг Аллоҳ таъолодан катта умидларим бор десаю, лекин амал қилишга ҳаракат қилмаса, у ҳолда бу умид ҳам бефойдадир. Шунинг учун амал қилишга ҳаракат қилиш керак.

3. Инсон Аллоҳ таъолога дуо қилсаю, лекин Аллоҳ таъоло ҳақида яхши гумонда бўлмаса, у ҳолда бу дуо ҳам бефойдадир. Баъзи одамлар, бизни Аллоҳ таъоло эшитмайди дейдилар, Аллоҳ таъоло ҳақида яхши гумонда бўлмаса, у ҳолда дуо қандай қабул бўлади.

4. Надоматсиз истиғфор бефойдадир.(Қилган гуноҳларига пушаймон бўлмасдан қилинаётган истиғфор ҳам бефойдадир)

5. Ботин (ич)ни ислоҳ қилмасдан туриб, зоҳир бефойдадир.(яъни, қалбни покламасдан туриб, ташқи аъзоларни поклаш бефойдадир)

6. Ихлоссиз амал бефойдадир.(Аллоҳ таъоло учун холис қилинмаган амал ҳам бефойдадир).

«Гуноҳлардан тавба қилинг» китобидан

Абдулқайюм Комил таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръон ўқийдиган мўмин утружжага ўхшайди. Унинг ҳиди ёқимли, мазаси давоми...

1567 15:00 / 02.08.2020
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозирги кунда ёшлар ўртасида ўзини осиб ўлдириш ҳоллари учраб турибди. Бунинг сабаблари суриштирилганда, ўзини ўлдириш учун давоми...

4879 18:09 / 13.12.2018
Жобир розияллоҳу анҳу айтдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилдилар ва айтдилар Эй инсонлар Вафот этмасингиздан аввал Аллоҳ таолога давоми...

5266 10:30 / 26.11.2018
Умар ибн Салоҳ айтади .Имом Аҳмаддан .Қалблар нима билан юмшайди, деб сўрадим. У менга бир қараб, бир муддат жим қолди. Сўнг .Нима билан дейсанми Ҳалол луқма ейиш давоми...

1635 08:00 / 29.09.2020