1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистонида Қуръони каримни ўқиш ва азон чақириш бўйича халқаро танлов бўлиб ўтмоқда

10:30 / 26.06.2019 1800 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони Фаровонлик бош бошқармаси Қуръони карим ва азоннинг энг яхши тиловати танловининг биринчи босқичида 162 та мамлакатдан 13 минг вакил иштирок этганини маълум қилди. Ал-Рияд газетасининг хабар беришича, танловга қатнашиш ҳақида 2019 йил 22 май куни эълон берилган эди. Шу кунгача 162 мамлакатдан 13 минг киши қатнашган ва танловнинг биринчи босқичи 22 июлгача давом этади. Мазкур босқичда иштирок этмоқчи бўлганлар ўзларининг Қуръони карим тиловати ва азон ўқишлари файлини quranathanawards.com. сайтига юбориб, араб ва инглиз тилларида батафсил жавоб олишлари мумкин.
Танловнинг иккинчи босқичи 24 июлдан 23 августгача бўлиб ўтади. Шундан сўнг навбатдаги босқичга ўтган номзодлар 24 августдан 24 сентябргача ҳакамлар олдида тиловат қиладилар. Танловнинг финал босқичи эса 25 сентябрдан 25 октябргача бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари мукофотининг умумий қиймати 12 млн риал (3.2 млн. АҚШ доллари)ни ташкил этмоқда.
Танлов қўмитасининг маълум қилишича, тадбирни ташкил этишдан мақсад ислом маданиятини дунёга кўрсатиш, ёш ислом авлоди Қуръони каримнинг чиройли тиловат қилиш ва улар орасидан энг иқтидорли Қуръон ҳофизларини кашф этишдан иборатдир.
Islom.uz портали таҳририяти

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz порталидакўп йиллар давомида фаолият юритиб келган Назокатхон Қосимовага волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан уларнинг барча оила аъзоларига, давоми...

1138 15:45 / 16.02.2023
Мамлакатимизнинг Истанбулдаги Бош консуллиги Бош вазир муовини Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг шаҳар мэриясининг маданият давоми...

1157 12:00 / 28.01.2021
Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Иордания Ҳошимийлар Қироллигида ўтказиладиган 30халқаро Қуръони Карим мусобақасида иштирок этиш учун давоми...

1223 12:27 / 10.04.2023
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда умра зиёратига боришни хоҳловчи мусулмонлар аввалгидек рўйхатга ёзилиш учун 14 кун давоми...

1402 14:57 / 26.10.2021
Аудиолар

120907 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42474 14:35 / 11.08.2021