1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1441

Кечиришга-ку кечирар, аммо...

13:30 / 24.06.2019 4441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Жуда асабий, ғазаби тез чиқадиган бир йигит бор эди. Тез-тез асабийлашиб, эс-ҳушини йўқотадиган бир аҳволга келарди. Бир куни отаси унга бир идиш тўла мих берди. Ўғилчам, ҳар гал ғазабинг қайнаган пайтда мана шу михдан бир дона олиб, боғимизнинг ёғоч панжарасига қоқиб чиқасан», деди. Ўғил отаси айтгандек қилиб, ҳар гал асабийлашган чоғда бир михни олар ва ўша ёғоч тўсиққа қоқар эди. Биринчи куннинг ўзидаёқ 37 дона мих қоқди. Лекин михни ёғочга киритиш осон эмасди. Мих қоқишга қийналгани сайин ғазабини ичига ютишга урина бошлади.

Бир неча кун ўтгандан сўнг бир кунда бир неча дона мих қоқадиган бўлди. Бир неча хафтадан сўнг асабийлашган пайтда ғазабини ичига ютиб, бир дона ҳам мих қоқмайдиган бўлди. Отасининг олдига бориб, «Отажон, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, ғазабим чиққан пайтда асабимни жиловлашни ўргандим. Битта ҳам мих қоқмайдиган бўлдим», деб вазиятни тушунтирди. Буни эшитиб ота хурсанд бўлди ва ўғлига «Энди сен қоққан михларингни бирма-бир суғуриб чиқасан» деди.

Ўғил отаси айтганидек қилди. Михларни бирма-бир суғуриб чиқди. Қараса, ўтган қисқа муддат ичида 200 дона мих қоққан экан. Ўғил ишни тугатиб, отасининг олдига борди ва бўлган воқеани баён қилди. Ота ўғлини ўша ёғоч тўсиқ олдига олиб борди ва ундаги тешикларга ишора қилиб, «Ўғлим, ғазабингни босишни ўрганиб яхши иш қилдинг. Лекин мана бу тешикларга қара. Энди бу ёғоч мих қоқилишидан аввалги ҳолатига қайтадими?»,- деди. Йигит эса ғазабнинг оқибати қандай бўлишини тушуниб етди.

Нозимжон Ҳошимжон 

Мавзуга оид мақолалар
Эрхотин орасида жанжал чиқди. Жаҳлдан ақлини йўқотиб, тилини тиёлмаган эр хотинигаmdash Сендан ажраламан Ва сени фақат бахтсиз, нурсиз ва омадсиз бир кунда давоми...

5877 13:45 / 26.09.2019
Биздан кимлар Аллоҳ менинг зиммамга аҳлимни нафақа билан таъминлашни юклаган, шуни бажаришим керак. Қолаверса, одамларнинг мендаги ишга эҳтиёжлари бор, давоми...

1576 09:15 / 07.10.2019
263Бунга мисол тарихда, бир шартнома тузилди,Кенгаш қилиб барча эл , Каъбатуллоҳ бузилди,Обрў учун қон тўкар, ҳатто меҳр узилди,Тинчликпарвар бир Зотни ҳакам давоми...

2497 19:30 / 18.09.2019
Аллоҳ таоло ҳеч бир инсоннинг бойлигига ёки уларнинг суратига қарамайди. Балки қалбдаги ният ва истакларига боқиб турувчидир. Қалбнинг сурати ҳам бойлиги ҳам давоми...

6018 12:00 / 02.07.2019
Аудиолар

121478 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42976 14:35 / 11.08.2021