1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Араканли мусулмонлар инқирози АСЕАН саммитида муҳокама этилади

10:48 / 20.06.2019 1822 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Таиланд пойтахти Бангкокда Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари саммити (АСЕАН) ўз ишини бошлайди. Қатор инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ташкилотнинг аъзо давлатларига Аракан мусулмонлари инқирозига бефарқ бўлмаслиларини талаб эмоқда, деб ёзади Ал-Жазира. Хабарларга қараганда, тўрт кун давом этадиган саммитнинг кун тартибидан Араканлик қочқин мусулмонларнинг масаласи ҳам асосий ўрин олингани такидланмоқда. Бу борадаги асосий мақсад Аракан қочқинларини Бангладешдан Мянмага қайтариш иборат бўлади. Маълумки, Мянма ҳукумати Аракан мусулмонларини Ҳиндистоннинг пастки қисмларидан кириб келган муҳожирлар деб билмоқда.  Уларни мамлакат ҳудудалирдан сиқиб чиқариш 2012 йилдан бери кучайиб келмоқда. Натижада, Раҳин провинциясининг жанубий лагерларига ўн минглаб мусулмонлар жойлаштирилди. Бир миллиондан зиёд одамлар бошқа мамлакатларга, хусусан Бангладешга қочиб ўтган. Ҳуқуқ ҳимоячилари инқирознинг туб сабаблари анча мураккаблиги сабаб, Аракан қочқинларини Мянмага қайтаришга шошилмаслик керак демоқдалар. Улар муҳжирлар Мянмага қайтиб келган тақдирда қочоқлар хавфсизлигини таъминлаш масаласи жиддий муаммо бўлиб  қолишини айтмоқдалар. Айни пайтда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Мянма ҳукуматини роҳинжа мусулмонларига нисбатан олиб бораётган сиёсатини қаттиқ танқид остига олиб келмоқда. Ташкилот ҳисоботига кўра, Мянма расмий ҳукумати томонидан олиб борилган босимлар натижасида 700 мингдан зиёд Араканли мусулмонлар Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Футболчи Bigshoe хайрия лойиҳаси томонидан уюштирилган акцияда иштирок этиб, оилалар учун уйжой пулини тўлаган. Бу оилалар ётоқ ва яшаш хоналари, ошхоналар ва давоми...

929 11:05 / 22.06.2023
Инсон ҳаётида Қуръон билан ўтган лаҳзалар, унинг тиловати билан олинган нафаслар нақадар ҳам ёқимли.Шайх Муҳаммад Амин Сирож раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Мисрга давоми...

1028 08:00 / 27.02.2021
Бугун, 29 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Республикамиздаги масжидларда фаолият юритаётган имомхатиблар ўртасида .Йил имоми ndash 2022, кўрик давоми...

1714 16:55 / 29.11.2022
Украина мусулмонлари диний идораси 2018 йилги Қуръон мусобақаси натижаларини эълон қилди. Ушбу мусобақа Украина пойтахти Киев шаҳридаги Ислом цивилизация давоми...

1974 17:10 / 19.11.2018
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021