1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ажабо

05:00 / 28.02.2017 3687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, ҳақиқий рисолат булоғи қолиб, сароб сари интилаётган одам!.. Кўзингни оч, ғафлат уйқусидан уйғон... Етти қават самолар узра оламлар Хожаси томонидан индирилган мукаммал динга мукаммал нигоҳ ила назар сол... Исломни тор ва беўхшов, ноқису номавзун қолипингга солиб кўйма... Рисолатни ўз гўштини ўзи ейиш учун туширилган ғийбатлар манбаи қилиб кўрсатиб қуйма...
Эй, пайғамбар ҳадисига эргашаман дея даъво қилаётган толиби илм!.. Даъвоингни бир текшириб кўр. Ҳадиси шарифларнинг матни қолиб санади билан ўралашмаётганмикан-сан?!.. Асли қолиб фаръини тафтиш қилмаётганмикан-сан?!.. Ичидаги маъно қолиб рижоллар ҳоли билангина машғул бўлмаётганмикан-сан?!.. Ҳадислар китобларини фақатгина тирноқни остидан кир қидириш, яхшилар номини булғаш мақсадида титкиламаётганмикан-сан?!..
Эй, Қуръон менинг қонуним дея даъво қилаётган дўстим... Ҳар сафар Қуръон ўқиганингда ўзингни имтиҳон қил... Қуръоннинг ҳудудлари қолиб хуруфларини қоим қилмаётганмикан-сан?!.. 

— Ажабо, бир неча дақиқа масжидда нақадар узоқ-у, навбатдаги сериал қаршисида нақадар оз.
— Ажабо, қўлингдаги минг сўм масжидга нақадар кўп-у, бозорга нақадар оз.
— Ажабо, дуода сўзлар нақадар топилмайди-ю, ғийбатда шу қадар қуйилиб келади.
— Ажабо, агар футболда қўшимча вақтга ўтадиган бўлса, нақадар ҳаяжонланиб турамиз-у, Рамазондаги қўшимча намоздан узоқ деб нолиймиз.
— Ажабо, одамларга жумъа маърузасини эсда сақлаб, бошқаларга етказиш нақадар оғир-у, иғвою миш-мишларни ташиб юриш нақадар енгил.
— Ажабо, бўлар-бўлмас миш-мишларга, чўпчакларга ишонамиз-у, Парвардигорнинг ҳақ сўзига шубҳа қиламиз.
— Ажабо, севимли кўрсатув олдидан тайёрланиб, хар қанча кутамиз-у, намоз вақти деярли утиб кетса хам, унга ҳеч қанча тайёргарлик кўрмаймиз.
— Ажабо, сериал каҳрамонларини нақадар севиб, уларни куйиб-пишиб муҳокама қиламиз-у, масжидда ёнимизда турган намозхонни танимаймиз.
— Ажабо, хар ким жаннатга киришни хар қанча тамаъ қилади-ю, бунинг учун бир нима қилиш, гапириш ёки ишониш кераклигини қанча ўйламайди.
— Ажабо! - Ўзимизни тўғри йўлдамиз деб бонглар урамиз-у, аслида тўғри йўлдагиларга тош отамиз!!!
— Ажабо! - Дин учун бирон нарса қилмадигу, лекин тинмайин динга хизмат қилаётганларга тош отамиз!!!
— Ажабо! - Илмимиз ҳеч вале, Уламолар гўштини еймиз!!!
— Ажабо! - Жаннатнинг калитини кўлга киритдик-ми, ё, энг тўғри йўлда эканимиз ҳақида васиқа олдикми, ва ёҳуд Аллоҳнинг раҳматини тақсимловчиларга айландикми-ки, одамларни анави адашган, манави залолатда дея синфларга ажратишга тушдик?!.. Ажабо, бунинг ўрнига ўз нафсимиз билан шуғуллансак бўлмасмиди?!..
— Салафларга эргашамиз дея оламни бузаётганимизда бешак тилларимиз ёлғон сўзлади. Салафлар биздан безорлар. Биз бу пок номга ҳали бери лойиқ эмасмиз... Чунки, биз улар билан фақатгина эшакнинг кучи ҳалол-у гўшти ҳаром қабилида муомала қилмоқдамиз холос...
— Эй, мангина тўғри йўлдаман дея бонг ураётган бечора!.. Кузингни оч!.. Душманинг қолиб дўстингга тош отма!.. Аҳмаду Нуъмондек салафларингни эсла!.. Ибрат ол!.. Пайғамбаринг асҳоби ҳаётига назар сол, ундан кейин ўзингга бир бора назар сол, сўнгра яна бир бора кўзларингни ўзингга қайтар! Кўзларинг ноумид бўлиб ўзингга қайтмасин!..
— Илмни чуқуроқ эгалла!.. Кеча чиққан, адолатини шубҳа булғаган мутаолимлар оғзидан чиқаётган сафсата-ю иғволар карнайига айланиб қолишдан эҳтиёт бул!.. Салафларга эргашаман десанг кам гапириб кўпроқ илм ол. Уларнинг одобидан намуна ол. Тақвосидан баҳра ол. Қалбингни ихлос суви ила покла. Акс холда, бечоралагингча қолиб кетасан...
— Сенга не бўлди-ки тилинг заҳридан, қиличинг қаҳридан, найзанг сахмидан фақатгина мусулмон биродарларинггина озор топмоқда?!..
— Ўзинг ерсан-у осмонни қоралайсан!!! Ҳали ўзинг қиёматда қандай муомала кўришингни билмайсан, гуноҳларингга йиғламайсан, бироқ, гуноҳ устига гуноҳни шодлик ила орттирасан... Уламолар қабрига ғишт қалайсан, ва буни рисолат моҳияти деб ўйлайсан...
— Хар бир олим, хар бир мухлис, хар бир дин ходими, сен учун то ўзингнинг мухтабарингда текширувдан ўтмагунча, акси собит бўлмагунча, адашган бандадир... Ким-ки сенинг куйинг билан сайрамас экан, у бидъатчи, нобакордир... Уни шарридан ҳаммани огоҳлантириш даркор!!!... Чунки, у сен тушунган суннат йўлда эмасдир!!!... Туғрироғи сенинг суннат йўлингда эмасдир... Ахир сен билмаган ҳолда суннатни ихтикор қилиб олмоқчи булаётганингни ҳам фарқида эмассан...
—Эй, ҳақиқий рисолат булоғи қолиб, сароб сари интилаётган одам!.. Кўзингни оч, ғафлат уйқусидан уйғон... Етти қават самолар узра оламлар Хожаси томонидан индирилган мукаммал динга мукаммал нигоҳ ила назар сол... Исломни тор ва беўхшов, ноқису номавзун қолипингга солиб кўйма... Рисолатни ўз гўштини ўзи ейиш учун туширилган ғийбатлар манбаи қилиб кўрсатиб қуйма...
—Эй, пайғамбар ҳадисига эргашаман дея даъво қилаётган толиби илм!.. Даъвоингни бир текшириб кўр. Ҳадиси шарифларнинг матни қолиб санади билан ўралашмаётганмикан-сан?!.. Асли қолиб фаръини тафтиш қилмаётганмикан-сан?!.. Ичидаги маъно қолиб рижоллар ҳоли билангина машғул бўлмаётганмикан-сан?!.. —Ҳадислар китобларини фақатгина тирноқни остидан кир қидириш, яхшилар номини булғаш мақсадида титкиламаётганмикан-сан?!..
— Эй, Қуръон менинг қонуним дея даъво қилаётган дўстим... Ҳар сафар Қуръон ўқиганингда ўзингни имтиҳон қил... Қуръоннинг ҳудудлари қолиб хуруфларини қоим қилмаётганмикан-сан?!..
— Агар шундай бўлса сенга ажаблар бўлсин... Ажабки, айнан сенга ўхшаган адашганлар учун айтилган ҳадисларни аслида сенга айтиши керак бўлган одамларга қарата ишлатасан!..
Аслида таажжубдан кўра сенинг ҳолингга таассуф муносиброқдир...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзларига ва мусулмонларга берилган неъматлар масъулиятидан ҳам юқори даражада хавфда бўлар эдилар. У кишида молдунё ила давоми...

980 19:00 / 27.08.2023
иккинчи мақолаИслом динининг тузилиши жуда гўзал, қулай ва мураттабдир. Унга кўра яшаш тарзи ҳам чуқур маъно касб этади. Ислом ичра яшаган киши жисмини саломат давоми...

2479 19:02 / 11.11.2018
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашнинг мақсадларидан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан давоми...

3037 19:05 / 28.12.2019
Аллоҳ таоло инсонни гўзал суратда яратиб, унга жуда кўплаб неъматларни ато этди. Жумладан, махлуқотлардан фақат инсон зотига нутқни берди. Тил шундай воситаки, бир давоми...

5532 05:00 / 01.03.2017