1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Одамларнинг сирларига қулоқ тутиш – жосуслик

15:10 / 05.06.2019 1806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«(Ўзгаларнинг айблари ортидан) жосуслик қилиб юрманглар...», деган (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Яъни, бир киши бошқа бир биродарининг айбини қидирмасин. Аллоҳ беркитган нарсани қилишга уринмасин. Муфассирлар: «Жосуслик – мусулмонларнинг айбу нуқсонларини қидириш», деганлар.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга: «Валид ибн Уқбанинг соқолидан хамр томиб юради», дейишган эди, у зот: «Батаҳқиқ, биз жосуслик қилишдан қайтарилганмиз. Бироқ, унинг ростдан ҳам ичувчи экани маълум бўлса, уни жазолаймиз», дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:«Ким бир қавмнинг гапларига, улар ёқтирмасалар-да, қулоқ солса, қиёмат кунида унинг қулоқларига эритилган қўрғошин қуйилади».

Аллоҳдан Ўзи яхши кўрган ва рози бўлган ишларига муваффақ этишини сўраймиз. У марҳаматли, саховатли зотдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Еру осмонларни яратган, ошкор ва яширин ишлардан хабардор Зот, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У инсонни лойдан, жиниблисни эса оловдан яратди.Иблисни жаннатдан қувғин давоми...

3505 13:05 / 19.12.2019
Ислом бирор нарсани ҳаром деб эълон қилса, унга боғлиқ бўлган, унга олиб борувчи нарсаларнинг барча кўринишларини ҳаром деб эълон қилади. Масалан маст қилувчи давоми...

4459 17:00 / 28.05.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Болдир очиладиган яъни, оғир ҳисобкитобга чоғланиладиган ва улар кофирлар кўзлари қуйига эгилган, хорлик уларни давоми...

4462 15:15 / 24.12.2018
Аллоҳ таоло биз бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини ўта билувчи давоми...

2063 15:00 / 26.01.2022