1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

09:00 / 31.05.2019 1544 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори


Бутун мусулмон аҳли учун муқаддас айём – муборак Рамазон ҳайитининг халқимиз ҳаётидаги беқиёс ўрни, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, саховат ва шукроналик каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги улкан аҳамиятини инобатга олиб ҳамда миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2019 йил 5 июнь Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги ПФ-5574-сонли Фармонига мувофиқ 1 июнь – шанба куни 6 июнь – пайшанба кунига кўчирилгани маълумот учун қабул қилинсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ҳайитининг жойларда тартибли ҳамда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига муносиб тарзда, юқори даражада ўтиши учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                              Ш.МИРЗИЁЕВ


Тошкент шаҳри,

2019 йил 30 май


Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иорданиялик улуғ ёшли Абу Закариё исмли киши қарийб 50 йилдан буён ҳаётини Каломуллоҳга хизмат қилиш билан ўтказмоқда. Сўнгги йилларда Абу Закариё мамлакатдан давоми...

1631 11:40 / 11.07.2019
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида истиқомат қилувчи мусулмон Сағир Аҳмад 2017 йили саратон касали билан оғриган саккиз яшар Марям исмли қизчасини йўқотган эди. давоми...

2375 17:00 / 06.08.2022
Ҳукумат қарори 495сон, 25.09.2023 й. билан .Диний бағрикенглик, кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди. Кўкрак нишони билан атоқли давлат ва жамоат арбоблари, давоми...

685 15:43 / 27.09.2023
Индонезиянинг Палембанг шаҳридаги .АлАкбар, музейида тахтадан тайёрланган Қуръон китоби кўргазмага қўйилди. Суралар ҳар бирининг бўйи 1,77 метр ва эни 1,4 метр давоми...

3377 05:10 / 10.08.2018
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021