1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Бошқаларга фитна бўлмайин»

07:10 / 24.05.2019 1936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади: «Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ олимнинг бу ишини (яъни чўчқа гўштини мажбуран ейишини била туриб келганини) ёмон кўришди. Подшоҳнинг миршаббошиси олимга ёрдам бермоқчи бўлиб, «Менга бир эчки келтиринг, уни ҳалоллаб сўяман. Подшоҳ менга гўшт келтир деса, ўша эчкининг гўштини олиб келаман, ўшани ейсиз», деди. Олим бир эчкини сўйдириб, миршаббошига берди.

Подшоҳ ҳақиқатдан ҳам миршаббошига чўчқа гўшти олиб келишни буюрди. Миршаббоши олимнинг ўзи берган эчки гўштини олиб келди. Подшоҳ олимга уни ейишни буюрди, лекин у бош тортди. Миршаббоши олимга кўзи билан гўштнинг ўзи берган гўшт эканини ишора қилиб, еяверинг деди. Лекин олим гўштни емади. Подшоҳ миршаббошига уни қатл қилишни буюрди. Ноилож уни қатл қилиш учун олиб кетаётган миршаббоши йўлда сўради: «Мен берган ўша эчки гўшти эди, нега уни емадингиз? Ё бошқа гўшт деб ўйладингизми?». Олим: «Берган гўштингиз ўзим берган эчки гўшти эканлигини билдим, лекин чўчқа гўштини емоқчи бўлганлар «Фалончи еган-ку» деб, мени намуна қилиб ейишларидан қўрқдим. Улар мени мисол қилишади, уларга фитна бўлиб қоламан», деб жавоб берди. Миршаббоши уни қатл қилди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илм ndash шубҳасиз машаққатли йўл. Бу йўлдан бориш, илмфанда ютуқларга эришиш аёл киши учун ва айниқса ўзбек жамиятида осон вазифа эмас. Шундай бўлсада, қатъий истак, давоми...

2971 12:02 / 22.02.2020
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёллардан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, .Эй менинг давоми...

2311 08:00 / 17.06.2020
Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, давоми...

1939 13:00 / 25.12.2021
Мутааххир уламолар билан мутақаддим уламолар ўртасидаги фарқ тупроқдан токи юлдузга қадардирИккита мисол келтираман1. Имом, аллома, фақиҳ, мутакаллим, наҳв ва давоми...

1336 15:00 / 07.01.2022