1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўргимчак тўри мўъжизаси

20:00 / 13.05.2019 5821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримни бандалари учун қиёматгача дастурул амал қилиб қўйди. Унда амал қилувчиларни икки дунё саодатига эриштирувчи насиҳатлар мавжуд. Насиҳатларнинг кўпини ҳеч қандай шарҳ ва изоҳсиз тушунасиз. Баъзиларини тушунишда эса бир оз шарҳ ва изоҳга эҳтиёж сезасиз. Қуръони каримдаги насиҳатлар, асосан, икки хил: тўғридан- тўғри инсонга йўналтирилган ва зарбулмасал шаклида бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларида Қуръони каримни: «Унинг ажойиботлари тугамас», деб васф қилганлар. Илм – фан тараққий топиб, кундан кунга Қуръони карим ва Ҳадиси шарифларнинг бизга номаълум қирралари очилиб бормоқда. Унинг ажойиботлари тугамас деганлари шу бўлса, не ажаб. Ана шундай инсонни лол қолдирувчи, оламшумул ишлардан бири «Анкабут» сурасининг 41 – ояти: «Ҳолбуки, энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир. Кошки, билсалар эди», илмий мўъжизасидир. Олдинги тафсир китобларида муфассирлар «...энг заиф уй ўргимчакнинг уясидир» оятини қўрғони йўқлиги, ёмғир, шамол, иссиқ, совуқ ва бошқа офатлардан сақлай олмагани учун заиф, деб тафсир қилганлар. Лекин узлуксиз олиб борилган илмий тадқиқотлар оятнинг бошқа нозик қиррасини очиб берди. Текширувлар натижасида ўргимчак тўри инсон соч толасидан 400 баробар пишиқлиги аниқланган. Бошқача қилиб айтганда, инсоннинг бир дона соч толаси юз граммга яқин юк кўтара олади. Ҳатто баъзи ҳимоя воситалари ўргимчак тўри моддасидан ясалар экан. Ўргимчак тўри шу даражада мустаҳкам бўлса, заифлик нимада? Масаланинг ечими бошқа томонда. Олимлар ўргимчак инини қўйиб унинг яшаш шароити, оилавий ҳолатини ўрганишга киришдилар. Натижада ақлбовор қилмас мўъжизага гувоҳ бўлдилар. Ўргимчакнинг урғочиси эркагига нисбатан жуссаси каттароқ бўлар экан. Эркак ўргимчак ўз уйига, асосан, уч мақсадда кирар экан. Қорнини тўйдириш, ухлаб дам олиш ва «эр – хотинлик» учун. Мақсад ҳосил бўлганидан сўнг эркак ўргимчак зудлик билан инини тарк этар экан. Бўлмаса урғочиси уни еб қўяр экан. Ундан ташқари, ўргимчакнинг урғочиси ҳам фарзандлари оч қолганида емишга айланар экан. Ана сизга оила! Ана сизга заифлик! Ана сизга оиладаги «тартиб», эр – хотин, катталар ва фарзандлар ўртасидаги вазифалар, ҳақлар, одоблар ҳамда мажбуриятларнинг чилпарчин бўлгани!!!

Аллоҳ таоло: «Кошки, билсалар эди», дея эътиборимизни қаратаётган муҳим насиҳатда: «Мусулмоннинг хонадони ҳам бузилишга яқин келиб қолган, фақат уч мақсад учун кириладиган, уйларнинг энг заифи ўргимчакнинг уйига, оиласига ўхшаб қолмасин!» демоқчи гўё. Ҳаёт ҳар доим ҳам бирдек сокин, осойишта кечмайди. Баъзи инсонлар бахтли ҳаёт кечиришни орзу қиладилар-у, лекин унинг йўлига юрмайдилар. Беш қўл баробар эмас деганларидек, оилавий муаммолар гирдобига ўралашиб қолиб, ундан чиқиш йўлини билмаётган кимсалар ҳам ҳаётда учраб туради. Бундай инсонларга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам нажот йўлини кўрсатиб берганлар. Ечим қандай? Нажот нимада? Бу савол олдин ҳам берилган экан.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! Нажот нимада?» – деб сўради. У зот: «Тилингни тий, уйинг сени сиғдирсин ва хатоларингга йиғла» – дедилар» Термизий ривояти.

« ...уйинг сени сиғдирсин...». Қисқагина бу насиҳат жуда катта ибратни ўз ичига олган. Инсоннинг энг кўп вақти ўтадиган ошён – бу, унинг уйидир. Шундай экан, эр киши ўз зиммасидаги вазифаларни тўла адо этиб, оилавий муҳитни гўзал ҳолатга келтириши лозимдир. Бунинг учун унга бир оз илм ҳам керак бўлади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуйида Қуръони каримни ёд олишингизга кўмак бўладиган бир неча фойдали маслаҳатларни тақдим қиламиз1. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога кўп дуо қилиб, сизга Қуръонни ёд давоми...

3097 10:00 / 16.05.2021
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

2926 09:06 / 30.11.2018
Бану Исроилда уч киши ndash пес, кал ва кўр бор эди. Аллоҳ уларни синашни ирода қилиб, бир фариштани юборди. У песнинг олдига бориб, .Орзуинг нима, деган эди, у давоми...

4256 08:00 / 09.09.2020
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

3531 11:30 / 12.11.2019
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021