1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Закот бермасликнинг жазоси

18:10 / 09.05.2019 2002 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

...Олтин ва кумушни хазинага босадиган, Аллоҳнинг йўлида сарфламайдиганларга аламли азобни башоратини беравер.

Бир куни ўша ( олтин-кумуш ) ларни жаҳаннам ўтида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб: «Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» – дейилур. (Тавба сураси, 34-35- оятлар).

Қуръони каримдан мен сизларга ушбу икки оятни келтиришимдан мақсад, Аллоҳ таоло ўз ўрнида закотни адо қилмаган кишиларга қаттиқ ва аламли азоб беришини айтмоқда. Чунончи, Аллоҳ таоло тилло ва кумушларни йиғиб, уни Аллоҳ йўлида сарфламайдиган одамларга қарата: (Эй Муҳаммад алайҳиссалом) сиз қўрқинчли азоб хабарини бериб қўйинг, яъни, қайси одамлар пуллари, тилло ва кумушларини жамлаб Аллоҳ уларга юклаб қўйган фарзни адо қилмай ва Унинг йўлида сарфламас эканлар, уларга аламли азобни башоратини интизор бўлиб кутишларини айтиб қўйинг, дейилмоқда.

Иккинчи оятда ушбу аламли азобни батафсил баёни айтиб ўтилади. Яъни, ушбу аламли азоб, ўша тилло, кумушни ўтда эритилиб, сўнг одамни пешонаси, унинг ёнбошлари ва орқасига босиладиган кунда бўлишини хабарини бериб қўйинг, дейилмоқда.

«Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди тўплаб юрган нарсангизни татиб кўринг!» - дейилур.

Аллоҳ таоло ҳар бир мусулмон бандани бундай хотимадан ўзи сақласин. Амийн.

Давоми бор...

Шайхул ислом Муҳаммад Тақий Усмоний.

Таржимон: Акмал Абдураҳмон.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудиялик аёл Рамазон ойида ҳар куни ифторликдан аввал фарзандларини жамлаб биргаликда шундай деб дуо қилишар экан.Эй Роббим, бизларга мулк этиб, олдида анҳори давоми...

4043 16:32 / 17.04.2021
Инсон илммаърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пешқадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва давоми...

4677 09:02 / 29.11.2018
Аллоҳ таоло Аср сурасида марҳамат қилади .Аср билан қасамки, инсон зиёндадир. Фақат иймон келтирганлар ва солиҳ амаллар қилганлар, бирбирларини ҳақ йўлга давоми...

1933 11:00 / 04.07.2022
Бир киши ҳаж қилди. Ҳаж амаллари тугагач, юртига қайтиш олдидан Каъбанинг эшиги олдига келиб .Аллоҳга ҳамд бўлсин, У Зотнинг биз биладиган ва билмайдиган барча давоми...

5106 12:00 / 17.03.2019