1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савдо, тижорат

Камбағаллар кўнглини кўтариш

05:00 / 17.02.2017 2840 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда кўпчиликнинг хулқ атвори тижорий манфаатларга боғланиб қолган. Улар учун фақат бойларнинг ҳазиллари кулишга арзигулик ва уларнинггина хато камчиликлари аҳамиятсиз туюлади. Камбағалларнинг ҳазиллари эса чидаб бўлмас ва масхарага лойиқ, хатолари эса катталаштирилиб, баланд овозда танбеҳ бериладиган бўлиб қолди.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳрлари бой ва камбағалга бирдек эдилар.

Анас ибн Молик (Аллоҳ ундан рози бўлсин) шундай ривоят қиладилар:

«Саҳровий араблардан бўлган Зоҳир ибн Ҳарам исмли киши бўлар эди. У қачон нимадир ҳожати билан Мадинага келса пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учун пишлоқ ёки сариёғ каби маҳсулотларни ҳадя сифатида келтирар эди. Бунга жавобан пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам кетишига яқин вақтда унга хурмо ва шунга ўхшаш бирор нарса ҳозирлаб қўяр эдилар. Расуллуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни яхши кўрардилар ва уни бизнинг «саҳролик дўстимиз» ва биз унинг шаҳарда яшовчи оғаларимиз дер эдилар. Зоҳир ибн Ҳарам унчалик ҳам кўркам киши эмас эди. Бир куни у Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига келиб, у кишини топа олмади ва қўлидаги тижорат молларини сотиш учун бозор томон йўл олди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Зоҳирнинг келганини эшитганларида уни қидириб топиш учун бозорга бордилар. Бозорда уни терга ботиб молларини сотаётганини кўрдилар. У сахровий арабларга хос кийинган ва ундан ёқимсиз ҳид таралар эди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам уни орқасидан қаттиқ қучоқлаб олдилар, Зоҳир эса ким эканлигини билмай қолди. У саросимага тушиб «Мени қўйиб юбор», «Кимсан?» деди. У зот эса индамай сукут сақладилар. Зоҳир ўзини озод қилмоқчи бўлиб, ўнг ва чап томонга қайрилиб пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини кўрганидагина тинчланди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳазиллашиб оммага: «Бу қулни ким сотиб олади?» «Бу қулни ким сотиб олади?» дедилар. Шунда Зоҳир ўзини ўта камбағал ва яхши кўринишга эга эмаслиги ҳақида ўйлаб «Ё, Расулуллоҳ, мен бозорбоп эмасман, кўп қийматга сота олмайсиз» деди. Шунда расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Лекин сен Аллоҳнинг наздида қийматсиз эмассан, Аллоҳнинг наздида қийматинг баланд», дедилар. (Имом Байҳақий ривояти.

Шунинг учун ҳам камбағалларнинг қалблари Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган эди. У киши шундай муносабат билан уларнинг меҳри ва муҳаббатига сазовор эдилар. Кўп камбағал инсонлар бойларнинг мол ёки таомларидаги бахилликларига эмас, балки яхши муносабатга бахил эканликда айблашади. Қачон охирги марта заифларга табассум қилиб, улар ҳам ҳурматга арзигулик инсон эканликларини ҳис қилдирдингиз?

Балки улар сиз учун кечалари дуо қилар?

Балки сиз рад қилиб назарингиз илмаган, сочлари тўзғиган инсонни дуоси тўхтовсиз қабул бўлар?

Шунинг учун ҳам доимо заифларга инсоний муносабатда бўлинг.

Эслатма: Балки камбағал инсонга бир табассумингиз сизни Аллоҳнинг наздида даражангизни кўтарар?

 

Аброр Ҳасанов таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хадис ва ХаётАгар икковининг ҳам ҳужжатдалили бўлмаса, сотувчининг гапи қабул қилинади. Ёки умуман савдони бузиб юборилади. Умуман, бу хилдаги масалалар жуда ҳам давоми...

3212 05:00 / 17.02.2017
.Қарз, луғатда .қирқиш, маъносини билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.Шариатда эса, бошқа кишига бир нарсани унинг давоми...

6438 05:00 / 17.02.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. .Улар .Эй, Аллоҳнинг Расули, жоҳилиятга яқин бўлган қавмлар бизга гўштлар келтирурлар. Уларга Аллоҳнинг исми айтилганми давоми...

2867 05:00 / 17.02.2017
Таърифи .Ғарар, луғатда хатар маъносини билдирадиПайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ғарар савдосидан қайтарганлар. Муслим ривояти. 10157.Фиқҳий истилоҳга кўра, давоми...

3418 05:00 / 17.02.2017