1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ийсо алайҳиссаломнинг дуолари

21:00 / 27.04.2019 1889 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръонда пайғамбарлар дуолари

 (давоми) 

Қуръонда Ийсо алайҳиссалом ҳақида шундай дейилган:

«...Унинг исми Масийҳ Ийсо ибн Марям, бу дунёю охиратда обрўли ва яқин бандалардандир» (Оли Имрон сураси, 45-оят).

Ҳаворийлар, яъни Ийсо алайҳиссаломнинг ёрдамчилари, дин учун бутунлай ажралиб чиққан одамлар Ийсо алайҳиссаломдан Аллоҳга дуо қилиб, осмондан дастурхон туширишини сўрашган. Бу воқеа Қуръонда шундай баён қилинган:

«Ҳаворийлар: «Эй Ийсо ибн Марям, сенинг Роббинг бизга осмондан тузатилган дастурхон тушира олурми?» деганларида, у: «Агар мўмин бўлсаларингиз, Аллоҳга тақво қилинглар», деганини эсла» (Моида сураси, 112-оят).

Келаси оятда ҳаворийларнинг Пайғамбарларидан Аллоҳга дуо қилиб дастурхон туширишини сўрашларининг асл мақсади баён қилинган:

«Улар: «Ундан емоқни, қалбларимизни таскин топмоғини, бизга рост гапирганингни билмоқни ва бунга гувоҳ бўлмоқни истармиз», дедилар» (Моида сураси, 113-оят).

Ҳаворийларнинг бу хоҳишлари ортида Аллоҳнинг мўъжизасини ўз кўзлари билан кўриш истаги бор эди. Шунда Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг сифатларини тилга олиб дуо қиладилар:

«Роббимиз, Бизга осмондан ясатилган дастурхон туширгин, у аввалимизгаю охиримизга байрам бўлиб қолсин. Сендан мўъжиза бўлиб қолсин. Ва бизга ризқ бергин, зотан Ўзинг энг яхши ризқ бергувчисан» (Моида сураси, 114-оят).

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломнинг дуосини ижобат этганини билдириш билан бирга шундай деди:

«...Мен, албатта, уни сизларга туширгувчиман. Бас, бундан кейин сизлардан ким куфр келтирса, уни оламларда ҳеч кимни азобламаган азоб ила азоблагайман» (Моида сураси, 115-оят).

Ийсо алайҳиссаломнинг навбатдаги дуолари қуйидагича:

«Агар уларни азобласанг, улар сенинг ожиз бандаларинг. Агар уларни мағфират қилсанг, албатта, Сен Ўзинг қудрат, ҳикмат эгасидирсан» (Моида сураси, 118-оят).

Бу дуо Ийсо алайҳиссалом тилидан Аллоҳ билан қуйидаги суҳбатлашувдан сўнг қилинган бўлиб, Қуръонда шундай хабар берилган:

«Аллоҳ: «Эй, Ийсо ибн Марям, сен одамларга, Аллоҳни қўйиб, мен ива онамни илоҳ қилиб олинглар, дедингми?»-деганини, у эса: «Эй пок Парвардигоро, мен ҳаққим йўқ нарсани айта олмайман-ку. Агар айтган бўлганимда, батаҳқиқ, Сен уни билар эдинг. Сен менинг дилимдагини биласан, мен Сендаги ҳеч нарсани билмасман. Албатта, Сенинг Ўзинг ғайбларни энг яхши билгувчи Зотсан», деганини эсла. Мен уларга Ўзинг менга амр қилган нарса «Аллоҳга, менинг Роббим ва сизнинг Роббингизга ибодат қилинг»дан бошқани айтганим йўқ. Мени Ўзингга олганингдан сўнг, Сенинг ўзинг уларга кузатувчи бўлдинг. Зотан, Сен ҳар бир нарсага гувоҳсан» (Моида сураси, 116–117-оятлар).

(давоми бор)

«Қуръони каримга кўра дуо» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иймон келтирган кишининг энг олий мақсади ndash бу Аллоҳнинг розилиги ва бунинг мукофоти ўлароқ, жаннатнинг энг олий даражаси бўлган Фирдавс жаннатидир. Бу тасаввур давоми...

6253 18:25 / 13.04.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга тасалли бўлсин деб, уларни иймонда собит турсин деб, уларга ҳамдард бўлиш учун ўтган қавмлардан кўп ҳикоялар айтиб давоми...

2815 09:50 / 17.11.2021
Рўзанинг бузилиши икки хил бўлади.Биринчиси ndash қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ҳолатлар.Иккинчиси ndash фақат қазони вожиб қиладиган ҳолатлар.Қазо ва каффорат давоми...

2683 10:00 / 15.05.2019
Тулайҳа ибн Хувайлиднинг пайғамбарликни даъво қилгани ва шу сабабли урушлар юзага келгани ҳақида Мусо ибн Муҳаммад Иброҳим Тамимийнинг отаси шундай ҳикоя қилади давоми...

1619 08:00 / 25.09.2020