1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сафвон ибн Сулаймнинг парҳезкорлиги

07:10 / 26.04.2019 3417 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. Умар ибн Абдулазиз у ерда хизматда эди. Сулаймон ибн Абдулмалик одамларга пешин намозини ўқиб бериб, сўнг меҳробга суянди. У одамларга юзланиб, Зуҳрийни кўрди, лекин уни танимас эди. Умар ибн Абдулазизга: «Умар, анави одам ким? Бундай истараси иссиқ, юзи нурли одамни энди кўришим», деди. Умар: «Эй мўминларнинг амири, бу Сафвон ибн Сулайм Зуҳрий», деди.

Сулаймон ибн Абдулмалик хизматкорига ҳамёнга беш юз динорни солиб келишни буюрди. У ҳамён билан қайтиб келгач, «Анави намоз ўқиётган одамни кўряпсанми? Буни ўша одамга олиб бориб бер», деди. Хизматкор Сафвон ибн Сулаймнинг ёнига бориб ўтирди. Сафвон салом бериб, намозини тугатгач, хизматкорни кўриб, «Менда ишинг борми?» деб сўради. Хизматкор: «Халифа мана бу ҳамённи сизга бериб юбордилар. Эҳтиёжингизга, оилангизга ишлатар экансиз», деди. Сафвон унга: «Халифа менга жўнатмаган, адашяпсан», деди. Хизматкор: «Сиз Сафвон ибн Сулайммисиз?» деди. У: «Ҳа, мен Сафвонман, лекин халифа сени менга жўнатмагандир, бориб, яхшилаб аниқлаб кел», деб уни қайтарди. Хизматкор ҳамённи узатиб, «Хўп, сиз буни ушлаб туринг, мен бориб, аниқлаб келаман», деган эди, Сафвон: «Уни ушласам, олган бўламан. Сен бориб, аниғини билиб кел, мен шу ерда ўтираман», деди. Хизматкор кетиши билан Сафвон оёқ кийимини кийиб, чиқиб кетди. Шундан кейин халифа шаҳардан кетгунига қадар унга кўринмади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўша кунлар худди кечагидек ёдимда масжидларимиз ўғит омборига айлантирилган, баъзилари эса ҳеч ким қарамаганидан хароба бўлган даврлар эди... Муборак Рамазон ойи давоми...

2021 17:00 / 30.03.2022
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

1777 11:00 / 03.03.2021
СаволМенинг кўзларим ожиз. Бомдод намозини ўқийдиган пайтда уйда ҳамма ухлаётган бўлади. Ўзим мустақил равишда таҳорат оладиган жойгача бора олмайман. Менга давоми...

895 18:08 / 19.08.2020
Билгилки, фақат тортишув, мунозара ва жадал билан машғул бўлувчилар қилмишларини оқлаш учун .Бу мунозара ndash баҳсдан мақсадимиз ҳақиқатни одамларга билдириш. давоми...

1415 14:30 / 19.05.2019
Аудиолар

121676 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43125 14:35 / 11.08.2021