1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ таолодан ғойибона қўрқиш

18:00 / 19.04.2019 3909 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:

ﯽ ﯾﯿ ﰀ ﰁﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ

«Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир» (12-оят).

Қуръондаги, умуман, Ислом динидаги бир тушунча, яъни Аллоҳ таолодан қўрқиш маъноси бизнинг тушунчамиздаги қўрқоқликдан тубдан фарқ қилади. Дунёвий қўрқоқлик мусулмонга хос нарса эмаслиги оят ва ҳадисларда таъкидлаб айтилган. Аллоҳ таолодан қўрқиш эса Уни улуғлаш билан бўлади. Бу қўрқув бандаларни катта гуноҳлардан қайтаради. Бу қўрқоқлик кишига уни назорат қилувчи Зот борлигини эслатиб туради ва унинг охирати учун улуғ бир неъмат тайёрлайди. Бу дунёдаги зоҳирий қўрқоқлик охират иши учун бўлган ботиний қўрқоқликка сира-сира тенглаштирилмайди.

Ғойибона қўрқиш яна қуйидагича маъноларга эга:

1. Аллоҳ таолони кўрмасдан туриб, Унга ишониш ва тоат-ибодатда юриш.

2. Кўринмай турган азобдан эҳтиёт бўлиш.

3. Одамлардан четда, холи жойда ҳам Аллоҳ таолодан ғойибона қўрқиш.

Одатда, кишилар орасида ҳамма ўз диндорлигини намойиш қилишга уринади. Ҳақиқий диндор эса ўзи ёлғиз қолганда, узун тунлар ухламай, кўп ибодат қилади. Бу оятдаги ғойибона қўрқишда мазкур маънолар назарда тутиляпти. «Саҳар туриб, ибодат қил, бориб, гўрингда роҳат қил» деган ҳикматли сўз бекорга айтилмаган.

Ўзини Аллоҳ таолонинг бандаси деб ҳисоблаган ҳар бир шахс У Зотдан доимо қўрқиб яшаши керак.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Албатта, Роббинг ризқни хоҳлаган кишига кенг қилур ёки тор қилур. Албатта, У бандаларидан ўта хабардор ва кўриб турувчи давоми...

772 19:00 / 05 март
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қиладиАллоҳ ndash Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар давоми...

3222 15:35 / 20.04.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом қилмоқчи давоми...

2714 12:09 / 23.02.2020
Аллоҳ таоло марҳамат қилади .Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг. Ҳақ ила бўлса, мустасно. Кимки мазлум ҳолида ўлдирилса, унинг валийсига давоми...

978 19:00 / 12 март