1445 йил 27 шаввол | 2024 йил 06 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ҳасти Имом мажмуасини зиёрат қилдилар

13:00 / 18.04.2019 3560 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар қилганимиздек, машҳур олим, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистон бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Сурхондарё зиёратидан сўнг меҳмонлар Тошкентга етиб келишди.

Бугун 2019 йилнинг 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Тошкентга келдилар.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент аэропортида Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходимлари ва бир қатор мухлислари томонидан кутиб олинди.

Шу тариқа муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари бошланди.

Меҳмонлар Қорасарой кўчасининг Ҳасти Имом (Ҳазрати Имом) мажмуасига бориб, у ердаги музей-кутубхонада сақланаётган Усмон Мусҳафини кўздан кечирдилар.

Кейин Абу Бакр Қаффоли Шоший роҳимаҳуллоҳнинг қабрларини ҳам зиёрат қилишди.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни Қозоғистон Республикаси Президенти ҚасимЖомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот давоми...

432 13:23 / 23 апрель
Бугун Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидларга уюштирилган ҳужумлар дунё ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлмоқда. Икки масжидга давоми...

2147 16:00 / 15.03.2019
Канаданинг Алберта штатидаги Airdrie шаҳрида мусулмонлар биринчи масжид қуриш учун ер сотиб олдилар. Бу ҳақда сbc га таяниб, iqna нашри хабар беради.Ҳозиргача бу ерда давоми...

1568 10:30 / 26.12.2019
Саудия Арабистони ҳукумати 2024 йилги ҳаж зиёратига тайёргарлик кўриш билан бир қаторда ҳаж мавсумида мусулмон зиёратчиларни жойлаштириш учун Макка шаҳрида 166 та давоми...

857 15:47 / 26.12.2023
Аудиолар

120914 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42477 14:35 / 11.08.2021