1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Cурхондарё вилоятини зиёрат қилдилар

08:40 / 18.04.2019 2964 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, машҳур олим, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Самарқанд бўйлаб зиёратни бошлаган эдилар. Самарқанд зиёратидан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилояти сари йўл олдилар.

Кеча 2019 йилнинг 17 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг Ўзбекистондаги зиёратларининг навбатдаги қисми Китоб шаҳридан бошланди. Бунда меҳмонлар Хўжа Бухорий номидаги ўрта махсус таълим муассасасига ташриф буюришди. Ташриф асносида зиёратчилар мадраса фаолияти билан яқиндан танишдилар, устоз ва толиби илмлар суҳбат қурдилар. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ ушбу суҳбат ва танишувлардан кўп мамнун эканликларини билдириб, уларнинг ҳақларига кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

Шундан сўнг меҳмонлар Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида жойлашган Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг зиёратларида бўлдилар. Зиёратгоҳ ёнида қад ростлаган масжидда аср намози ўқилганидан сўнг, шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ йиғилганларга Имом Абу Исо Термизий ҳазратларининг умр йўллари ва илмий фаолиятлари ҳақида маъруза қилдилар.

Сурхондарё вилоятидаги кейинги зиёрат Термиз шаҳрида жойлашган Ҳаким Термизий ҳазратларининг зиёратлари бўлади. Ушбу зиёратдан сўнг шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Сурхондарё вилоятидаги зиёратлари ўз якунига етади. Меҳмонларнинг Ўзбекистон бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Кейинги зиёратлар ҳақидаги янгиликлар билан islom.uz портали ва порталнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали хабардор бўлишингиз мумкин. Бизни кузатишда давом этинг.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берилганидек, кеча 2019 йил 18 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Тошкент зиёрати асносида .Hilolnashr, матбаанашриётига ташриф давоми...

5119 09:00 / 19.04.2019
Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида жойлашган масжид бошпанасиз одамларга ёрдам бериш учун ўз эшикларини очди, деб хабар беради Birmingham Mail reported.ndash Ярим кечаси давоми...

1737 14:35 / 12.02.2019
Ушбу атамани қуйидагича таърифлаш мумкинИслом молияси маҳсулотларини янги IT технологиялардан фойдаланган ҳолда истеъмолчимижозларга етказиб беришЁки содда давоми...

1892 17:00 / 19.08.2021
2022 йил 30 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг қаламига мансуб .Ўзбек давоми...

1331 19:13 / 29.03.2022
Видеолар
Аудиолар

121729 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43169 14:35 / 11.08.2021