1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қалбларни ларзага солувчи воқеа

07:30 / 15.04.2019 5369 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида шаррос ёмғир ёғаётган экан, шунга қарамай уйидан чиқибди. Бир оз йўл юриб, оёғи тойилиб йиқилиб тушибди. Ҳаммаёғи лой, масжидга боролмайдиган даражада бўлибди. Уйига шошиб, кийимларини алмаштириб яна масжидга қараб йўл олибди. Жамоатга улгуришим керак, деб шошиб-пишиб юра туриб, яна йиқилибди. «Алҳамдулиллаҳ», деб уйига шошиб кириб, кийимларини яна алмаштириб кўчага чиқса, эшикнинг олдида бир киши шамчироқ ушлаб турганмиш.

Ҳалиги киши:

– Қани биродар эҳтиёт бўлинг, мана буёқдан юринг, сирғаниб кетманг, манави ерда тош бор экан, қоқилиб кетманг, – деб масжидгача кузатиб борибди.

Мўмин ҳайрон бўлиб:

– Биродар масжидга кирмайсизми? – деб сўрабди.

– Йўқ кирмайман, – дебди шамчироқ ушлаган киши.

– Нега?

– Чунки мен Шайтонман.

– Унда менга нега ёрдам бердинг?

Шайтон:

– Мени сенга ёрдам бериш ниятим йўқ эди. Ёмғирнинг шаррос ёғишига қарамай, уйингдан чиққанингда Аллоҳ сени гуноҳларингни мағфират қилди. Мен сени йиқитдим, лекин сен ўрнингдан туриб уйингга кириб чиққанингда Аллоҳ бу амалинг учун аҳли оилангнинг гуноҳларини кечирди. Иккинчи бор уйдан чиққанингда мен сени шоширдим ва сен яна йиқилдинг, уйга кириб яна қайтиб чиққанингда Аллоҳ бу амалингга бутун шаҳардаги мўминларнинг гуноҳларини кечирди. Учинчи марта чиққанингда мен сени йиқитсам-у, сен яна уйга кириб кийим-бошингни алмаштириб чиқсанг, Аллоҳ бутун Ер юзидаги мўминларнинг гуноҳларини кечириб юборишидан қўрқдим, – деб жавоб берибди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Риё, сўзи кўриш маъносини англатади. Шариатда эса Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш .риё, дейилади.Аллоҳ жалла шаънуҳу.Ким Роббига рўбарў бўлишни умид давоми...

1833 09:20 / 20.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шайтон бирингизга келиб .Буни ким яратди Уни ким яратди, дейди. Ҳатто .Роббингни давоми...

3705 19:45 / 27.12.2018
V боб Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар .Одамлар уламолар ихтилоф қилган масалалар ҳақида гапиришди. Баъзилари, иккаласи ҳам тўғри, деб айтишди, бу давоми...

1655 17:10 / 03.04.2019
Бу расмда денгиз соҳилларидаги қуёш нурлари таъсирида ярим яланғоч ҳолда юрувчи ҳамда кўчакўйларда танасининг катта қисмини очиб юрувчи аёлларнинг тери давоми...

5741 16:00 / 21.07.2019