1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Золимларга аталган чуқур

08:00 / 14.04.2019 2804 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажжож Тоийдан ривоят қилинади: «Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилди. Хизматкори ҳам у билан бирга отланиб: «Эй мўминларнинг амири, менга нима хизмат?», деди. Сулаймон ибн Абдулмалик: «Менга бирор фақиҳни олиб келинглар, ундан ҳажга оид баъзи масалаларни сўраб оламан», деди. Уларнинг олдидан Товус ўтиб қолган эди, одамлар: «Бу киши Товус Ямоний», дейишди. Хизматкор уни тўхтатиб: «Мўминларнинг амирига жавоб бер», деди. Товус халифанинг олдига боришдан бош тортиб, узр сўраган эди, уни мажбурлаб амирнинг ҳузурига олиб киришди. Киргач: «Эй мўминларнинг амири, бу мажлис ҳақида Аллоҳ мендан сўрайди. Жаҳаннамда шундай чуқур борки, тош ташланса, бориб тубига ўрнашгунча етмиш йил вақт кетади. Аллоҳ уни кимларга тайёрлаб қўйганини биласизми?», деди. «Йўқ. Аллоҳ уни кимлар учун тайёрлаб қўйган?» деб сўради Сулаймон. Товус жавоб берди: «Бу чуқур Аллоҳ томонидан ҳукм чиқариш ҳуқуқи берилган, бироқ ноҳақ ҳукм чиқариб, зулм қилган одам учун тайёрлаб қўйилган». Бу сўзларни эшитган мўминларнинг амири қаттиқ таъсирланиб, йиғлаб юборди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Уяйнадан ривоят қилинади .Ибн Айёш Умар ибн Зарр ҳақида гапирса, ноўрин гапларни айтиб, уни ҳақорат қиларди. Бундан хабар топган Умар ибн Зарр бир куни давоми...

1220 08:09 / 30.01.2020
Убайдуллоҳ ибн Муҳаммад Таймий Солиҳ Муррийдан ривоят қилади .Аёлим дардга чалиниб, фалаж бўлиб қолди. Унга Қуръон ўқиган эдим, тузалиб кетди. Бу воқеани Ғолиб давоми...

1707 07:10 / 01.06.2019
Шоирлар амири Аҳмад Шавқий оғир беморликка учради. Ҳаётининг охирги кунларида ходими унинг зиёратига фазилатли шайх Муҳаммад Аҳмадий Завоҳирий ташриф давоми...

1571 11:00 / 13.01.2022
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

3523 11:30 / 12.11.2019