1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Султон Саодат мажмуасини обод қилиш бўйича кўрсатмалар берди

09:30 / 08.04.2019 1380 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳри яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилди.

Ушбу қадамжо X-XVII асрларга мансуб мақбаралар мажмуасидир. Бу ерда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима онамиз ва Ҳазрат Алининг бешинчи авлоди бўлган Саййид Ҳасан ал-Амир мангу қўним топган. Шу боис у аслида Султон Содот, яъни “Саййидлар султони” дея аталган. Кейинчалик мақбара атрофига унинг авлодлари ва бошқа саййидлар дафн этилган.

Олимлар фикрича, Ҳасан ал-Амир ўз яқинлари билан тахминан 865 йилда Термизга келиб, яшаб қолган. Шу тариқа бу ерда обрўли саййидлар сулоласи шаклланган. Ўрта асрлардаги давлатлар, хусусан, Амир Темур салтанати ривожида Термиз саййидларининг алоҳида ўрни бўлган. Соҳибқирон ва темурийлар пайғамбаримиз авлодларига ҳурмат кўрсатишни шараф деб билиб, бу ерда хонақоҳ ва мақбаралар қурдирган. Кейинги даҳмалар ўз даврининг услубига мос равишда барпо этилган. Шу жиҳатлари билан мажмуа улкан тарихий, маънавий, маданий аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбари ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади. Мажмуа ҳудудини археологик ўрганиш асосида уни ободонлаштириш, Имом Бухорий, Имом Термизий мақбараларидек катта ва гўзал зиёратгоҳга айлантириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Ҳаким Термизий мақбарасини ҳам зиёрат қилди. Юртимизга тинчлик, қут-барака тилаб дуо қилинди.

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё бўйлаб исломофобия масаласи кескинлашиб бораётган бир пайтда америкалик мусулмонлар Рамазон шарофатидан фойдаланиб, жамоатчилик билан турли тадбилар давоми...

1434 11:00 / 18.05.2019
Қадимги япон терапияси мутахассиси, япониялик доктор Шутаро Такаи Аллоҳ таолонинг исмини эшитгандан сўнг Исломни қабул қилди.Шифокор Япониянинг Токио шаҳрида давоми...

5927 15:38 / 03.06.2021
Муборак Рамазон туҳфаси ўлароқ фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган .HilolNashr, нашриётиматбааси Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига давоми...

1556 14:00 / 16.05.2020
Бугун, 2019 йил 29 май Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги Сирож Солиҳrdquo жоме масжидининг янгидан барпо этилаётган биносига биринчи ғишт қўйилди. Жоме масжид давоми...

1822 16:30 / 29.05.2019
Аудиолар

121475 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42974 14:35 / 11.08.2021