1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Али ибн Абу Толибнинг васияти

07:40 / 04.04.2019 3345 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг бошига Ибн Мулжим томонидан қилич билан зарба берилди. Али розияллоҳу анҳу ҳушларига келгач: «Мени урган одамни нима қилдингиз?» деб сўради. Одамлар: «Уни ушладик», дейишди. Али розияллоҳу анҳу: «Унинг менинг таомимдан таомлантиринг, менинг сувимдан ичиринг. Агар яшаб кетсам, уни нима қилишни ўзим ҳал қиламан. Агар ўлсам, унга қайта уришга ҳожат қолмайдиган қилиб бир зарба уринглар», деди.

Сўнгра Ҳасан розияллоҳу анҳуга ўзи ювишни, кафанга ортиқча харажат сарфламаслигини васият қилди ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кафанга кўп пул сарфламанглар, чунки у тезда суғуриб олинади», деганларини эшитганман», деди. Яна: «(Тобутимни кўтариб кетаётганда) икки юриш орасида юринглар – яъни жуда тез юрманглар, ўта секин ҳам юрманглар. Шундай қилсангиз, оқибатим яхши бўлса, мени яхшилик сари тезроқ олиб борган бўласиз, борди-ю оқибатим ёмон бўлса, елкангиздан мени тезроқ туширган бўласиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда .Бу шундай китобки, Биз уни сенга оятларини тадаббур қилсинлар ва ақл эгалари эслатма олсинлар учун нозил қилганмиз, дейди. Сод сураси, давоми...

8884 19:30 / 07.09.2019
Мусмиъ ибн Осим айтади .Абдулазиз ибн Салмон, Килоб ибн Жарий, Салмон Аъражлар билан бир соҳилда тунадик. Бир пайт Килоб йиғлай бошлади. Уни йиғлаётганини кўриб, давоми...

1704 07:10 / 22.05.2019
Инсон қандай яшаса, шундай ўлади. Қандай ўлса, шундай тирилади. Буларни ўйлаган сари, тилни гўзал сўзлар айтишга ўргатиш, хайрли амалларда ғайратли бўлиш ва ўлимни давоми...

5772 17:09 / 02.11.2018
Намозда ундан аввал ёки асносида пайдо бўлган беморлик сабабли тик туриш узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда рукуъ ва сажда қилиб ўқийди. Агар рукуъ ва сажда ҳамда давоми...

4961 05:00 / 31.12.2016