1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Могерини: «Европа Иттифоқи Исроилнинг Жўлон тепаликлари бўйича суверенитетини тан олмайди»

14:00 / 28.03.2019 1592 pdf Ўқиш режими + -

Европа Иттифоқи Исроил томонидан босиб олинган Жўлон тепаликлари бўйича суверенитетини тан олмаслигини расман тасдиқлади. РИА Новостининг хабар беришича бу Европа дипломатияси раҳбари Федерики Могеринининг кеча эълон қилган баёнотида маълум қилинган.

“ЕИнинг Жўлон тепаликлари мақоми бўйича позицияси ўзгармади. Халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясининг 242 ва 497-сон қарори бўйича ЕИ Исроилнинг босиб олинган Жўлон тепаликлари устидан суверенитетини тан олмайди” дейилган ҳужжатда.

Эслатиб ўтамиз, Жўлон тепаликлари Исроилнинг ҳудуди деб тан олиш ҳақидаги фармонни АҚШ Президенти Дональд Трамп шу ҳафта имзолаган эди. Жўлон тепаликлари 1967 йилгача Сурияга қарашли бўлган ва ўша йилнинг июнида ҳудуднинг учдан икки қисмини Исроил босиб олган. 1981 йилда Исроил парламенти “Жўлон тепаликлари ҳақида” қонун чиқариб, ушбу ҳудуд бўйича суверенитетини эълон қилди. БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса Исроилнинг бу қарорини тан олмаган. Хавфсизлик Кенгаши бир неча марта Исроилни босиб олинган ҳудудни Сурияга қайтариб беришга чақирган.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳнинг масжидларини Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод давоми...

2526 10:33 / 22.07.2019
Аввал хабар берганимиздек, куни кеча юртимиздаги бир гуруҳ таниқли уламоларнинг Бухоро вилоятига ташрифлари бошланди.Тошкентдан уламолар, диний соҳа раҳбарлари давоми...

1336 11:57 / 08.09.2021
Мисрнинг Вақф вазирлиги томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ахлоқий фазилатлари ва ҳаётларини тарғиб қилиш мақсадида Пайғамбаримизнинг давоми...

1922 17:07 / 12.12.2018
Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига давоми...

638 21:36 / 29.09.2023
Аудиолар

120803 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42371 14:35 / 11.08.2021