1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тасвирда ҳикматлар

Хало одоблари

13:45 / 19.03.2019 5993 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Қазои ҳожат қилмоқчи бўлган шахс Аллоҳ таолонинг исми ёзилган, шунингдек, малоикалар, Азиз, Карим, Муҳаммад, Аҳмадга ўхшаш улуғ исмлар ёзилган нарсаларни ўзи билан бирга олмаслиги керак.

2. Халога истинжо қиладиган нарсаси ва сувини тайёрлаб олиб, оёқ ва бош кийимини кийган ҳолда кириш керак.

3. Халога кирганда, ичкарига аввал чап оёқ қўйилади ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадисларида келган дуо ўқилади:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирсалар:

«Аллоҳумма иннии аъузу бика минал хубуси вал хобаиси» («Аллоҳим, Сендан эркак ва урғочи ифлослар(шайтонлар)дан паноҳ тилайман»), дер эдилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Ушбу дуони хало очиқ жойда бўлса, қазои ҳожатга тайёрланаётган вақтда, махсус жойда бўлса, унга киришдан олдин ўқиш лозим. Чунки бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар доим амал қилган суннатларидир.

Эркак ва урғочи шайтонлардан паноҳ тилашнинг ҳикмати шуки, одатда, хало жойида Аллоҳ таолонинг номи зикр этилмагани учун, эркак-урғочи шайтонлар у жойни ўзига қароргоҳ қилиб олган бўлади. Аллоҳ таолодан паноҳ сўрамай кирган одамга улар зарар етказишлари мумкин. Шунинг учун ушбу ҳадисдаги дуони ёдлаб олиб, халога киришдан олдин ўқишни одатга айлантириш ҳар бир киши учун зарурдир.

4. Халодан чиқаётганда эса, қуйидаги ҳадисга биноан, «Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба анний ал-азаа ва аъфаний» дейди. Дуонинг маъноси: «Мендан озорни кетказгин ва менга офият берган Аллоҳга ҳамд бўлсин!»

5. Халода ўтирганда оғирлигини чап оёғига солиб, икки оёғининг орасини кериб, кенг қилиб ўтиради. Шундай қилинса, чиқадиган нарса осон чиқади.

6. Халода заруратсиз гапирилмайди.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келади», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

7. Ҳожатдан ташқари қолиб кетмайди. Чунки халода кўп қолиш бавосир ва жигар хасталигига сабаб бўлиши мумкин.

8. Ўтириб бавл қилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо ўтириб бавл қилганлар. Саҳобаларни ҳам тик туриб бавл қилишдан қайтарганлар.

Термизий қилган ривоятда ҳазрати Умар ибн Хаттоб:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг тик туриб бавл қилаётганимни кўриб:

«Эй Умар, тик туриб бавл қилма», дедилар. Шундан кейин ҳеч тик туриб бавл қилмадим», деганлар.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ким сизга «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилар эдилар», деса, тасдиқ қилманглар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар».

Аҳмад, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

9. Шамол турган тарафга, сувга, қабристонга, йўлга, одамлар дам оладиган жойларга, ердаги ёриқ ва тешикларга, меваси бор дарахтнинг тагига ва ғусл қиладиган жойига бавл қилиб бўлмайди.

10. Қазои ҳожатни қиблага олдини ёки орқасини тўғрилаб қилиб бўлмайди.

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қазои ҳожатга борганда, қиблага юзланманг ва унга ортингизни ҳам ўгирманг», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

11. Қазои ҳожат қилаётган шахс осмонга, фаржига ва ўзидан чиқаётган нарсага назар солмайди. Қўли билан ҳар нарсаларни ушламайди. Ўнгга ва чапга алангламайди, мисвок қилмайди.


«Ижтимоий одоблар» китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Ортиқча ва ноўрин мақтов маддоҳликдир. Бирор мансаб ёки манфаат илинжида одамларни юзига мақтовчи, асли йўқ, ҳақиқатга зид ва ботил нарсаларни тарғиб қилувчи давоми...

4836 11:56 / 18.02.2019
Америкалик тарихчи Вашингтон Ирвинг ёзади .Муҳаммад алайҳиссалом эришган ҳарбий ютуқлар у зотда ҳеч қандай такаббурлик ва ғурурни пайдо қилмаган эди. У зот давоми...

4551 08:00 / 20.10.2022
Британиялик ёзувчи, ақидалар қиёси ва уларнинг тарихи борасида долзарб асарлар ёзган собиқ роҳиба доктор Карен Армстронг ёзади .Муҳаммад алайҳиссалом намунали давоми...

4494 12:02 / 17.10.2022
Инсон табиатида маданийлик, одамларга аралашиш, улар билан муносабат ўрнатишга мойиллик мавжуддир. У ўзига ўхшаган инсонлар билан учрашиш, дўстлашиш, жамланиш, давоми...

3685 16:00 / 18.05.2022