1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Менга ёнишни ўргатинг, уста!

07:45 / 19.03.2019 3109 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

– Яхши, қўлинг тез келишди. Болғани ўз вақтида ур! Олдин ёки кейин урмагин! Бир хил оҳангда ва эҳтиёт бўлиб ур!

– Қара, Бишр, кўряпсанми? Темир ҳам юпқалашди. Ана шундай. Аста-секин юмшаб, бошқача шаклга киради.

– Ҳа, уста. Ҳақиқатан чиройли шаклга кирди. Қанийди мен ҳам шунга ўхшаб ўзгарсам.

– Ёнган ўзгаради.

– Ёнган?

– Ҳа. Ёниш керак!

– Ёнмоқ истайман! Ёнишим керак! Ёниш! Менга ёнишни ўргатинг, уста!

– Бу жуда қийин иш!

– Чидайман!

– Ҳар лаҳза тавба қилиш керак!

– Тавба қилдим!

– Ҳаром луқма ема!

– Емайман!

– Ҳаром жойга борма!

– Бормайман!

– Зино қилма!

– Қилмайман!

– Кибрланма!

– Яна!

– Ҳақ бўлсанг ҳам жанжаллашма!

– Яна!

– Омонатга хиёнат қилма!

– Яна!

– Бировнинг дилини оғритма!

– Яна!

– Бировнинг ҳаққини ема!

– Тавба қилдим! Ҳаром емайман! Ёлғон гапирмайман! Бировнинг дилини оғритмайман! Ҳеч ким билан жанжал қилмайман! Бировнинг омонатига хиёнат қилмайман! Кибрланмайман!

– Олов темирни қиздиргани каби Аллоҳ сенинг гуноҳларингни ёқиб, кулга айлантирсин!


Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ва ундан кейинги тўрт ракъатни муҳофаза давоми...

2025 11:30 / 24.08.2019
Мусулмонларнинг мақсади карвон эди. Қурайшнинг мақсади эса карвонни қутқариш эди. Аммо Аллоҳ таоло урушни ирода қилди ва Бадр жанги бўлиб ўтди.Расулуллоҳ давоми...

1678 12:30 / 28.02.2022
.Кейинги пайтда саҳнага чиққан ақидавий ихтилофлар сабаби кўп ўйлантираётган ва қийнаётган эди.Мусулмонларни бўлакларга бўлиб ташлаётган бу кўриниш мени қаттиқ давоми...

1256 12:00 / 28.03.2021
Зубайр ибн Адий раҳимаҳуллоҳ шундай ривоят қилади Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ҳузурига бориб, у зотга Ҳажжож раҳимаҳуллоҳнинг бизга қилаётган зулмидан давоми...

2375 15:28 / 05.01.2022