1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Маҳбубий

18:10 / 13.03.2019 2650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, муҳаддис, Марвнинг манфаатли олими, Абу Исо Термизийнинг “Ал-Жомеъ”ларини у кишидан ривоят қилган ровий Абул Аббос Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Маҳбуб ибн Фузайл Маҳбубий Марвазий.

Саъид ибн Масъуд (Назр ибн Шумайлнинг шогирдлари), Фазл ибн Абдулжаббор Боҳилий, Абул Муважжаҳ ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

У кишидан Абу Абдуллоҳ ибн Манда, Абу Абдуллоҳ Ҳоким, Абдулжаббор ибн Жарроҳ, мавлолари Исмоил ибн Янол Маҳбубий ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Имом Термизийнинг “Ал-Жомеъ”ларини эшитиш учун кўп толиби илмлар у кишининг ҳузурларига борардилар.

Шаҳарнинг бадавлат ва серсаховат шайхи эдилар. Тоғалари Абу Бакр Аҳвал битган ёзувлар асосида эшитган ҳадислари тўғри. Абу Исо Термизий билан учрашиш учун 265 йилда 16 ёшларида Термизга борганлар.

Ҳоким: “Эшитган ҳадислари саҳиҳ”, – деганлар.

346 йил Рамазон ойида вафот қилганлар.

Шогирдларидан охирги вафот қилгани – мавлолари Исмоил ибн Янол-дир. Исмоил ибн Янол ўз навбатида Абул Фатҳ Ҳаддодга у кишидан ҳадис ривоят қилишга ижозат берганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Милодий олтинчи асрда оламда инсоният ўзини ўзи ўлдиришга рози бўлибгина қолмай, балки бу ишга ошиқар эди. Гўёки у бу ишни қилиш учун назр атаган ёки қасам ичгану, давоми...

2810 15:49 / 13.01.2023
.Эҳсон, диннинг қалб тарбиясига боғлиқ қисми бўлиб, у одатда, .тариқат, ҳам дейилади. Бу қисмга оид диний таълимотларни ўргатадиган илм .тасаввуф илми, деб давоми...

824 09:14 / 27.12.2023
Шунча қилинган жидду жаҳдлардан сўнг ҳам Иброҳим алайҳиссаломга у зотнинг жуфти ҳалоллари Сора онамиз ва акалари Ҳороннинг ўғли Лутдан бошқа ҳеч ким иймон давоми...

3696 16:20 / 03.02.2019
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу билан Макка томон йўл олдилар.Йўлда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда намоз давоми...

3652 17:14 / 31.03.2020
Аудиолар

121275 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42788 14:35 / 11.08.2021