1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозни фақат фарзини ўқиш

09:40 / 24.03.2019 8688 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! 5 маҳал намозни фақат фарзларини ўқисам бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзи севган амалларни пайғамбарларига суннатқилиб берган. Мусулмон киши қанчалик кўп суннатга амал қилса шунчалик Аллоҳга маҳбуб бўлади. Аллоҳга маҳбуб бўлган инсонни Аллоҳ таоло ўзгаларга ҳам маҳбуб қилиб қўяди. 

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي ِللهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ
وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْر
 

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намозўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.
Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий: 
«Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.
ШарҳҲанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган маз¬ҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.
Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.
Шунинг  учун  ҳам  шариатда  бу  намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх ҳазратлари Саволим қуйидагича .Маънавият, ва .Маърифат, сўзларига ҳар қадамда дуч келамиз. .Маърифат, сўзи тўғрисида бироз давоми...

35811 21:11 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Бомдоддаги Суннат намозни ўқишга улгурмаган ёки ёддан чиқиб қолган ҳолатда, фарзга иқома айтилиб қолса фарз ўқиладими ёки албатта давоми...

3429 13:10 / 26.02.2018
СаволБизда дўстларнинг тўйига 2 кило мол гўшти нархида пул йигиш одати бор. Гўшт нархи ўзгарганда ихтилоф чиқиши мумкин. Бунинг ҳукми қандай.ЖавобШайх Муҳаммад давоми...

4123 15:26 / 14.04.2017
СаволМуҳтарам Шайх ҳазратлари. Турлитуман безакли, ҳар хил каштали жойнамозларда намоз ўқиш танзиҳан макруҳдир. Булар чалғитиши, ғафлатга солиши мумкин, аввало давоми...

5855 08:05 / 13.01.2018